Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита эшитуви ўтказилди

Қўмита эшитуви ўтказилди Қўмита эшитуви ўтказилди Қўмита эшитуви ўтказилди Қўмита эшитуви ўтказилди Қўмита эшитуви ўтказилди

2012 йил 31 октябрь куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи томонидан “2008‑2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий стратегияси ва Ҳаракат режаси амалга оширилишининг бориши тўғрисида”ги масалалар юзасидан эшитув ўтказилди. Эшитувда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси раҳбарларининг мазкур масалага доир ахборотлари тингланди.

Муҳокамалар жараёнида асосий эътибор 2008‑2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий стратегияси ва Ҳаракат режасининг масъул ижрочилар томонидан ўз вақтида ва лозим даражада ижро этилиши бўйича ишларни йўлга қўйиш ва назорат қилиш, шунингдек, мазкур Стратегиянинг изчил амалга оширилишини таъминлаш, унинг ижро этилиши механизми ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш масалаларига қаратилди.

Муҳокамалар натижасида Дастур тадбирларининг бажарилиши бўйича ишларни ташкил этиш ва назорат қилишга масъул сифатида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2008‑2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий стратегияси ва Ҳаракат режасининг масъул ижрочилар томонидан ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши бўйича ишларни йўлга қўйиш ва назорат қилиш лозим даражада амалга оширилмаган. Натижада, дастурда Ўзбекистон Республикасининг биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий стратегияси ва Ҳаракат режасининг амалга оширилиши бўйича белгиланган 3 та, яъни “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тармоғини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тайёрлаш”, “Биологик ресурслардан барқарор фойдаланиш дастурини ишлаб чиқиш”, “Балиқларни ҳимоя қилиш иншоотлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш” тадбирининг бирортаси ҳам ўз муддатида бажарилмаган.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бу борадаги ишларни янада яхшилашга, тадбирлар самарадорлигини ошириш ва уларнинг ижро механизмини, биологик хилма-хилликни сақлаш соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштиришга, 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурини шакллантиришга қаратилган тавсиялар берилди, шунингдек Қўмитанинг Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий стратегияси ва Ҳаракат режасининг тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 7639

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими