Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

11.06.2016
Озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш» мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди. 

Давлат бошқарувини модернизациялаш ва жамиятни демократлаштиришда замонавий ахборот коммуникация технологияларининг роли 10.06.2016
Давлат бошқарувини модернизациялаш ва жамиятни демократлаштиришда замонавий ахборот коммуникация технологияларининг роли

Жорий йилнинг 10 июнь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан «Давлат бошқарувини модернизациялаш ва жамиятни демократлаштиришда замонавий ахборот коммуникация технологияларининг роли» мавзусида тадбир ташкил этилди. 


Аудиторлик  фаолиятини такомиллаштириш-молиявий барқарорлик кафолати 07.06.2016
Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш-молиявий барқарорлик кафолати

“Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига асосан, жорий йилнинг 7 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги” Қонуннинг ижроси юзасидан Фарғона вилоятида ўтказилган назорат-таҳлил тадбири якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


03.06.2016
Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш масалалари депутатлар муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари ҳамкорлигида ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

31.05.2016
Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги салоҳияти

Мамлакатимизда ҳар йили соҳаларни ривожлантиришга бағишланган халқаро тадбирлар, кенг кўламдаги ижтимоий-иқтисодий форумлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт соҳаларидаги турли халқаро анжуманлар туристик салоҳиятни янада юксакка олиб чиқишга хизмат қилмоқда.Туризм соҳасини ривожлантиришда нафақат туристик фаолият, балки саноат, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожи бевосита ижобий таъсир кўрсатади. Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Экотуризмни ровожлантиришнинг муҳим омиллари: муаммо ва ечимлар” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам шу хақда сўз борди.

27.05.2016
Қонун янги имконият берди

26 май куни “Навоий кон-металлургия комбинатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан ҳамкорликда “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мамлакатимиз кон-металлургия саноатини ривожлантиришдаги аҳамияти” мавзусида семинар ўтказилди.

26.05.2016
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболлари

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фермерлар кенгаши ҳамда Тошкент ирригация ва мелиорация институти вакиллари иштирокида жорий йилнинг 26 май куни “Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболлари йўналишлари” мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди.

26.05.2016
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги қўмиталар йиғилишларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йилдаги ҳамда 2016 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси якунлари кўриб чиқилди. Унда депутатлар, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Қўмиталарда ушбу масала қизғин муҳокама қилинмоқда.

20.05.2016
Барқарор уйғунлик сари

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институтида Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамкорлигида ушбу сана муносабати билан “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқаришнинг қонунчилик асослари” мавзуида семинар ташкил этилди. 

20.05.2016
Соғлом турмуш тарзининг ҳуқуқий асослари

Жорий йилнинг 20 май куни Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Соғлом турмуш тарзининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда асосий эътибор мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлардан аҳолини хабардор қилиш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилада тиббий маданиятни ошириш, хусусан қандли диабет касаллигининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни кучайтириш ва бу борадаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилди.

20.05.2016
Қишлоқ ҳўжалиги соҳасига оид қонун талаблари назорат-таҳлил тартибида ўрганилди

2016 йилнинг 20 май куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиш ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 

20.05.2016
Электрон ҳукуматни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари

Жорий йилнинг 20 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда “Электрон ҳукуматни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “электрон ҳукумат” ахборот тизими фаолияти ва жорий этилишини тартибга солувчи ахборот соҳаси қонунчилигининг амалиётга тадбиқ этилиши самарадорлигини ошириш масалаларини соҳа мутахассислари ва экспертлар ўртасида кенг муҳокама қилишдан иборат бўлди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими