Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ишчи гуруҳи қонун лойиҳаси муҳокамасида

Ишчи гуруҳи қонун лойиҳаси муҳокамасида Ишчи гуруҳи қонун лойиҳаси муҳокамасида Ишчи гуруҳи қонун лойиҳаси муҳокамасида Ишчи гуруҳи қонун лойиҳаси муҳокамасида Ишчи гуруҳи қонун лойиҳаси муҳокамасида Ишчи гуруҳи қонун лойиҳаси муҳокамасида Ишчи гуруҳи қонун лойиҳаси муҳокамасида

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан“Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси юзасидан ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, иқтисодиётнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тармоғини жадал ривожлантиришга устувор аҳамият бериб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида соҳани тамокиллаштириш бўйича мустаҳкам қонунчилик базаси шаклланди. Шу билан бирга, бизнес учун имтиёз ва преференциялар бериш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳаозлаш ҳамда модернизация қилиш масалаларида давлат томонидан тизимли равишда ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг давлат, ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги тамойили қонунчилик даражасида жорий этилган, бунда қонунчиликдаги ҳар қандай қарама-қаршилик ва номувофиқ ўринлар тадбиркорлар фойдасига талқин қилиниши шартлиги қонунда белгилаб қўйилган. Мазкур Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг мақсади тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янада қулай шарт-шароитлар муҳитини яратишдан иборатдир. Ушбу фармонга асосан 1 августдан бошлаб бизнесни рўйхатга олиш пайтидаги тартиб-қоидалар сони 2 баробарга қисқартирилди, тадбиркорлик субъектларининг суд харажатлари 2,5 баробар камайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида таъкидланган Фармонининг 3-бандида, 2012 йил 1 августдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти учун зарур шарт-шароитларни янада яхшилашга йўналтирилган аниқ меъёр ва чора-тадбирлар жорий қилиниши назарда тутилган. Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни бошлаш ва рўйхатдан ўтказиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг устав фондига таъсис ҳужжатларида кўрсатилган миқдорнинг бир қисмини давлат рўйхатидан ўтказилишидан олдин тўлаши лозимлиги тўғрисидаги талаб бекор қилинди. Бунда хўжалик юритувчи субъектларда устав фондини давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида шакллантириш мажбурияти сақланади.

Шу муносабат билан, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига тегишли ўзгартириш киритиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, шартномавий муносабатлар ва шартнома шартларини бажарилиши учун жавобгарлик соҳасида акциядорлик жамиятларининг манфаатдорлик битимлари тўғрисидаги ва бошқа муҳим ахборотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сайтига жойлаштириш орқали чоп этилиши ҳам Фармонда назарда тутилган.

Шундан келиб чиқиб, лойиҳада “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда. Шу билан бирга қонун лойиҳасида жиноий жавобгарликни либераллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал Кодексига бир қатор ўзгартишлар киритилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 41-моддасини бешинчи қисми тўлдирилмоқда. Унга кўра, шартномага асосан банк ва бошқа молия муассасалари ходимларининг хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, кредитлар бериш бўйича ҳаракати, мазкур шартнома бўйича тадбиркорлик ва бошқа тижорат таваккалчиликлари оқибатида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганда жиноят ҳисобланмайди, деб белгилаб қўйилмоқда. Ушбу ўзгартириш тадбиркорлик субъектларининг давлат, ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги тамойилини яна бир бора қонунчилик даражасида таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг
325-моддасига, Жиноят кодексининг 167, 170, 172, 173-моддаларида
назарда тутилган ва устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахсларга нисбатан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари мазкур юридик шахснинг мансабдор шахси, мулкдори ёки ваколатли бошқарув органи берган шикоят аризаси асосидагина қўзғатилиши белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий-жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 61-моддасига устав фондида давлат улуши бўлмаган корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўзлаштириш, растрата қилиш йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш мазкур корхона, муассаса, ташкилотларнинг мансабдор шахси, мулкдори ёки ваколатли бошқарув органи берган шикоят аризаси асосидагина жавобгарликка сабаб бўлишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 76-моддасига киритилаётган қўшимча божхона маъмуриятчилигини қисқартиришга, солиқ қарзини ундиришни тартибга солишга қаратилган. Унга мувофиқ божхона органи товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувини божхона декларацияси қабул қилинган ҳамда барча зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилган пайтдан бошлаб илгариги 10 кунлик муддат ўрнига уч иш куни мобайнида амалга оширилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 65-моддасига киритилаётган қўшимча билан солиқ қарзи бўйича давлат солиқ хизмати органларининг инкассо топшириқномалари суд ижрочилари томонидан айнан ушбу солиқ қарздорлигини ундириш бўйича солиқ тўловчининг банк ҳисоб-рақамига худди шундай талаб қўйилган вақтдан эътиборан бекор қилиниши кўрсатилмоқда.

Албатта, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши хусусий мулк устуворлигини таъминлабгина қолмай, унинг ҳуқуқий муҳофазасини кучайтиради, ушбу соҳадаги жиноий жавобгарликни либераллаштиради, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда божхона маъмуриятчилиги қисқаради, мажбурий тарзда солиқ қарзини ундириш тартибга солинади ва ушбу ўзгартишлар пировард натижада тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишини жадаллаштиришда қулай шарт-шароит муҳитини яратишга кўмаклашади.

Қизғин муҳокамалар жараёнида сиёсий партия фракциялари аъзолари ҳам мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан тегишли таклифларини билдирдилар.


Кўришлар сони: 7022

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.08.2019
Парламентда ахборот тарқатиш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ҳолати муҳокама қилиниши ражалаштирилмоқда

2019 йил 17 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. ...

16.08.2019
Атроф табиий муҳит мониторинги ишлари 390 та саноат корхоналарида олиб борилди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида...

16.08.2019
Қизириқлик тадбиркор ва фермерлар бу йил қандай натижаларни қўлга киритди?

Ҳар йили юртимизда мустақиллик куни ўзгача шодиёна билан нишонланади. Анъанага кўра, байрам олдидан...

Тадбирлар тақвими