Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Медиа соҳа ривожи доимий эътиборда

Медиа соҳа ривожи доимий эътиборда Медиа соҳа ривожи доимий эътиборда Медиа соҳа ривожи доимий эътиборда Медиа соҳа ривожи доимий эътиборда Медиа соҳа ривожи доимий эътиборда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тегишли идора ва ташкилотлар, нашриёт-матбаачилик корхоналари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ва “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонунларнинг Андижон ҳамда Сирдарё вилоятларидаги ижроси муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари И.Абдуллаев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Ш.Ғуломов, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Ш.Иброҳимов, Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Б.Бўронов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида истиқлол йилларида фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, медиа тизимни жадал равнақ топтириш, уларнинг жаҳон андозалари даражасида фаолият кўрсатиши учун зарур барча имкониятларни яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ўнга яқин қонун ҳужжатлари бу йўналишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Медиа тизим равнақига оид қонун ҳужжатларининг ижроси Парламентнинг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида атрофлича ўрганилмоқда. Жумладан, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ва “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган махсус чора-тадбирлар режаси асосида Андижон ва Сирдарё вилоятларида ҳам муайян ишлар бажарилган. Хусусан, матбуот ва оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш, соҳа ходимларининг самарали меҳнат қилиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш, уларни ижтимоий муҳофазалаш, таҳририятларнинг моддий-техник базаси, молиявий иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муассисларнинг таъсис шартномасида белгиланган мажбуриятлари тўлиқ бажарилишини таъминлаш, соҳага малакали, ёш, юқори ижодий-интеллектуал салоҳиятли мутахассисларни кенг жалб этиш, оммавий ахборот воситаларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш, уларни интернет тармоғига улаш, замонавий кўриниш ва дизайндаги веб-сайтларни яратиш масаласи доимий эътиборда бўлиб келмоқда.

Медиа соҳага кўрсатилаётган ғамхўрлик натижасида ҳар икки вилоятда оммавий ахборот воситаларида миқдор ва сифат жиҳатдан ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Жумладан, 1991 йилда Андижон ва Сирдарё вилоятларида жами 32 оммавий ахборот воситаси мавжуд эди. Бугунги кунда улар қарийб 70 тага етди. Медиа тузилмаларнинг 55 фоизини нодавлат оммавий ахборот воситалари ташкил этиши эътиборга моликдир.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2010 йил 12 ноябрда илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Андижон ва Сирдарё вилоятларида медиа соҳани давр руҳига мос ислоҳ этиш, таҳририятлар, уларнинг ходимлари учун зарур ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, моддий ва маънавий шароит яратиш юзасидан бир қатор ижобий натижаларга эришилмоқда. Бу жиҳатлар “Андижоннома”, “Андижанская правда”, “Сирдарё ҳақиқати”, “Давр ёшлари” сингари ҳудудий босма нашрлар фаолиятида ўз ифодасини топмоқда. Босма нашрларнинг мундарижаси, дизайни доимий янгиланиб бормоқда. Чоп этилаётган таҳлилий материаллар ранг-баранглигини таъминлашда ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланмоқда. Бу эса вилоятлардаги айрим долзарб масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Юртимизнинг барча ижодкорлари каби ҳар икки вилоятнинг журналистлари “Олтин қалам”, “Энг улуғ, энг азиз”, “Йилнинг энг фаол журналисти” сингари республика кўрик-танловларида муваффақиятли қатнашмоқда.

Айни пайтда соҳа ходимларининг масъулиятини янада ошириш, медиа соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳалар, “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури ижросини таъминлашга оид таҳлилий руҳдаги материалларни янада кўпайтириш, уларнинг сифати, савияси таъсирчанлигини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 6848

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.08.2019
Марказий сайлов комиссиясига янги аъзолар сайланди

2019 йил 23 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакат...

23.08.2019
Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалламоқда

Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имконият...

22.08.2019
Миллий ахборот маконини ривожлантиришда журналистика соҳасининг устувор вазифалари муҳокама этилди

Қайд этилганидек, миллий ахборот соҳасининг либераллаштирилиши аҳолининг медиа саводхонлигини оширишга,...

Тадбирлар тақвими