Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ахборот тарқатиш борасидаги фаолиятлар таҳлил қилинди

Ахборот тарқатиш борасидаги фаолиятлар таҳлил қилинди Ахборот тарқатиш борасидаги фаолиятлар таҳлил қилинди Ахборот тарқатиш борасидаги фаолиятлар таҳлил қилинди Ахборот тарқатиш борасидаги фаолиятлар таҳлил қилинди Ахборот тарқатиш борасидаги фаолиятлар таҳлил қилинди Ахборот тарқатиш борасидаги фаолиятлар таҳлил қилинди

2012 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Жаҳон» ахборот агентлиги ҳамда Маданий ва гуманитар алоқалар бўйича бошқармасининг хорижда Ўзбекистон Республикасининг ташқи ва ички сиёсати тўғрисидаги ҳаққоний ахборотни тарқатиш борасидаги фаолияти ҳақида»ги масалани назорат-таҳлилий ўрганиш якунлари кўриб чиқилди.

Мажлис иштирокчилари Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати миллий манфаатларни ҳамда мутаносиб ва айни вақтда фаол ва шиддаткор ташқи сиёсий стратегияни талаб этувчи ҳозирги замон изчил ўзгариб турувчи ташқи сиёсий воқеликларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида қурилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Шу маънода хорижда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ва бошқа соҳалардаги халқаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришга кўмаклашувчи ахборот маконини таъминлаш, мамлакатимизда ўтказилаётган демократик ислоҳотларни ҳамда жамият ва иқтисодиётни модернизация қилишнинг изчил жараёнини самарали амалга ошириш учун энг кўп даражада қулай ташқи сиёсий шарт-шароитларни яратиш, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг энг муҳим йўналишлари бўйича Ўзбекистоннинг халқаро ташаббусларини илгари суриш масаласи устувор йўналиш ҳисобланади.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Маданий ва гуманитар алоқалар бўйича бошқармаси ҳамда «Жаҳон» ахборот агентлигининг хорижда Ўзбекистон Республикасининг ташқи ва ички сиёсати тўғрисидаги ҳаққоний ахборотни тарқатиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бораётганлиги таъкидлаб ўтилди. Ташқи сиёсий фаолиятнинг барча энг муҳим йўналишлари ана шундай фаолият билан қамраб олинган. Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг тегишли бўлинмалари хорижий ахборот агентликлари билан мунтазам равишда кенгайиб бораётган алоқаларни тизимли асосда йўлга қўйган. Бу ишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва Интернет тармоғининг ахборот ресурслари борган сари кўпроқ қўлланилмоқда.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ташқи сиёсий фаолияти концепциясининг қабул қилиниши ташқи сиёсий фаолиятни ахборот тарқатиш билан қўшиб олиб бориш борасидаги ишларни яхшилаш ва Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ижобий имижини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, давлатимизнинг миллий манфаатлариини минтақавий ва халқаро медиа-маконда янада самарали илгари суриш ва ҳимоя қилишни тақозо этади.

Шу муносабат билан мамлакатимизнинг ишончли, масъулиятли сиёсий ва савдо-иқтисодий шерик сифатидаги халқаро имижини мустаҳкамлаш, жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистон Республикаси ташқи ва ички сиёсатининг муҳим жиҳатларини, ўтказилаётган сиёсий социал-иқтисодий ислоҳотлар натижаларини, мамлакатнинг иқтисодий, инвестициявий, сайёҳлик ва маданий-тарихий жиҳатдан жозибадорлигини кучайтириш борасидаги ютуқларни акс эттирувчи холис ва ҳаққоний ахборотни жаҳон ҳамжамиятига етказиш каби муҳим вазифаларни изчил ҳал этиш долзарб аҳамият касб этиб бормоқда.

Шу туфайли мажлис иштирокчилари “Жаҳон” ахборот агентлигининг ахборот-ташвиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, халқаро жамоатчиликнинг Ўзбекистон ҳақидаги фикрини тизимли равишда мониторинг қилиш ва бу борадаги ҳолатни ҳамда ўзгаришлар тенденциясини баҳолашга доир ишларни такомиллаштириш тўғрисида, Ташқи ишлар вазирлигининг мамалакатимиздаги ахборот идоралари билан Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти ҳақидаги ахборотни интернет тармоғи орқали тарқатишни мувофиқлаштириш борасидаги ўзаро самарали муносабатларини ташкил этиш ҳақида таклифлар билдирдилар.

Мажлис иштирокчилари Ўзбекистон Республикасидаги бошқа вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг халқаро ахборот-тушунтириш ва тақдимот фаолиятини такомиллаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратдилар.

Муҳокама якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 8439

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими