Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қарор ижроси депутатлар муҳокамасида

Қарор ижроси депутатлар муҳокамасида Қарор ижроси депутатлар муҳокамасида Қарор ижроси депутатлар муҳокамасида Қарор ижроси депутатлар муҳокамасида Қарор ижроси депутатлар муҳокамасида Қарор ижроси депутатлар муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2011 йил 16 сентябрдаги “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги БМТ Конвенциясининг миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилинган нормаларининг Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида бажарилишига доир назорат-таҳлил якунлари бўйича қарори ижроси юзасидан кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда таъкидланганидек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик асоси аввало Конституциямизда белгиланган меъёрлар ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига таянади. Миллий қонунчиликдаги устувор йўналишлардан бири болаликни муҳофаза қилиш бўйича БМТ халқаро конвенциялари қоидаларини имплементация қилишдан иборат бўлиб, бу йўналишда ЮНИСЕФ билан фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияга 1992 йилнинг 9 декабрида қўшилган. Бундан ташқари, мамлакатимиз Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияга (Женева,1973 йил 26 июнь), Болалар мехнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенция (Женева, 1999 йил 17июнь) ва бошқа халқаро ҳужжатларга қўшилган бўлиб, ушбу ҳужжатлар қоидаларидан келиб чиқадиган ўз мажбуриятларини изчил бажариб келмоқда.

“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги БМТ Конвенциясининг миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилинган нормаларининг Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида ижро этилишига доир Қўмита қарори муҳокамаси жараёнида бу борада амалга оширилган кенг кўламли ишлар билан бир қаторда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар хусусида ҳам сўз юритилди. Йиғилиш иштирокчилари таъкидладиларки, қонунчилик мониторингини кучайтириш, мамлакатимизнинг барча вилоятлари, айниқса қишлоқ жойларида тушунтириш ишларини олиб бориш зарур. Шу билан бир қаторда манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органларининг оилавий муҳитдан маҳрум бўлган болаларнинг таълим олиши, даволаниши, маданий-спорт тараққиётига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш борасида институционал механизмни йўлга қўйиш, комплекс идоралараро комиссия тузиш, оилавий муҳитдан маҳрум бўлган болалар тарбияси билан шуғулланувчи барча давлат муассасаларида ақлий ва жисмоний ривожланишидаги нуқсонлари бор болалар учун табақалашган даволаш дастурларини ишлаб чиқиш лозим.

Мамлакатимиз фарзандларининг порлоқ келажаги йўлидаги ишларнинг самарадорлигини янада оширишда давлат идоралари ва барча фуқаролик жамияти институтларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Йиғилишда муҳокама қилинган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 9760

Депутатлар минбари

Новостная лента

17.08.2019
Парламентда ахборот тарқатиш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ҳолати муҳокама қилиниши ражалаштирилмоқда

2019 йил 17 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. ...

16.08.2019
Атроф табиий муҳит мониторинги ишлари 390 та саноат корхоналарида олиб борилди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида...

16.08.2019
Қизириқлик тадбиркор ва фермерлар бу йил қандай натижаларни қўлга киритди?

Ҳар йили юртимизда мустақиллик куни ўзгача шодиёна билан нишонланади. Анъанага кўра, байрам олдидан...

Тадбирлар тақвими