Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ярим йиллик ҳисобот муҳокамаси

Ярим йиллик ҳисобот муҳокамаси

17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2012 йилнинг биринчи ярим йиллиги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.

Йиғилишда таъкидландики, мамлакатни 2012 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва асосий вазифалари ҳаётга жорий этилиши ҳамда Инқирозга қарши чоралар дастурининг изчил амалга оширилиши ҳисобот даврида иқтисодиётнинг барча соҳаларида барқарор ва мувозанатли ривожланишни таъминлади, бу эса ўз навбатида ялпи ички маҳсулотнинг 8,1 фоиз ўсишига замин яратди.

Чуқур ва пухта ўйланган иқтисодий-ижтимоий сиёсат натижасида ушбу даврда ҳам макроиқтисодий барқарорлик, молия банк соҳасининг мустаҳкам фаолият юритиши таъминланди. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, харажатларни камайтириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар туфайли ҳисобот даврида Давлат бюджети даромадларининг 100,4 фоизга бажарилишига ва унинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз профицит билан ижро этилишига, инфляция даражасининг прогноз кўрсаткичлари доирасида бўлишига имконият яратилди.

Йиғилишда Давлат бюджетининг харажатлар қисмида асосий эътибор унинг ижтимоий йўналтирилганлигига, биринчи даражали тўловларни ўз вақтида молиялаштиришга, бюджет маблағларининг ғазна ижросини таъминлашга, уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилганлигини алоҳида эътироф этилди. Жумладан, бюджет харажатларининг 59,6 фоизи ижтимоий соҳага ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларига йўналтирилган бўлса, иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга – 9,6 фоиз, марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатларига – 4,4 фоиз, давлат ҳокимияти, бошқарув органлари ва суд органларини сақлаш харажатлари – 2,9 фоизни ташкил этганлиги таъкидланди.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона таъриф сеткаси бўйича ноль разрядининг бекор қилиниши ва унинг 1-разряддан кам бўлмаслигининг белгиланиши ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкасининг пасайтирилиши ҳисобот даврида ўртача ойлик иш ҳақининг 19,4 фоиз, шунингдек аҳоли умумий даромадларининг 26,1 фоиз ўсишини таъминлаш имконини берди.

"Мустаҳкам оила йили" Давлат дастурини амалга ошириш доирасида биринчи ярим йиллик давомида ёш оилаларга умумий қиймати 14 млрд. сўмлик имтиёзли истеъмол ва ипотека кредитлари, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун микрокредитлар ажратилди. Умуман, "Мустаҳкам оила йили" Давлат дастурини амалга ошириш учун шу йилнинг ўтган даврида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 1,1 трлн. сўмга, хусусан 100 млрд.сўмга яқин бюджет маблағлари йўналтирилди.

Йиғилишда шунингдек Молия вазирлиги ҳузуридаги “Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг 2012 йил биринчи ярим йиллигидаги даромадлар ва харажатлар ижроси тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилди. Таъкидландики, 2012 йилнинг биринчи ярим йил якунига кўра, Жамғарманинг даромадлари барча манбалар бўйича 495,2 млрд.сўмни ташкил этган. Шундан таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва уларни жиҳозлаш ишларига жами 385,3 млрд.сўм, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш ва капитал реконструкция қилиш ишлари учун 67,5 млрд.сўм маблағ молиялаштирилган ҳамда 631 та таълим ва тиббиёт муассасаларида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Айни вақтда эришилган ютуқлар билан бир қаторда ҳали ечимини кутаётган масалалар мавжудлигига эътибор қаратилиб, депутатлар томонидан ҳисобот даврида айрим соҳаларда зарар кўриб ишлаётган, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фойда ҳажмининг камайишига йўл қўяётган корхоналарнинг мавжудлиги, бир қатор бюджет муассасаларида маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши, бюджет ва тўлов интизомига риоя этилмаётганлиги, маблағларнинг ноқонуний ишлатилиши билан боғлиқ молиявий ҳуқуқбузарликлар бўлаётганлиги, дебитор-кредитор ва бюджет олдидаги боқиманда қарздорликларга йўл қўйилаётганлиги айрим қонун хужжатлари, хусусан “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги ва “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг талаблари тўлиқ бажарилмаётганлиги оқибатида рўй бераётганлиги таъкидланди.

Тадбирда бюджет даромадларини шакллантириш ва харажатларининг ижроси билан боғлиқ масалаларда айрим давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларининг ахборотлари тингланди ҳамда муҳокама қилинди. Қизғин кечган баҳс-мунозараларда депутатлар бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда жойларда қонунлар ижросини тўлиқ таъминлаш борасида амалий таклифларни билдирдилар.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 8558

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими