Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Дастур ижроси таҳлил этилди

Дастур ижроси таҳлил этилди

2012 йил 11 сентябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури ва уни рўёбга чиқариш тадбирларининг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш якунларига бағишланган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури ва уни рўёбга чиқариш тадбирларининг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Тошкент вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

Кўриб чиқилаётган масала юзасидан тақдим этилган ахборотлар муҳокамаси жараёнида асосий эътибор Тошкент вилояти ҳокимининг 2008 йил 13 декабрдаги 288‑сонли қарори билан тасдиқланган 2008‑2012 йилларда Тошкент вилоятининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури ҳамда уни амалга ошириш чора-тадбирлари (ҳудудий дастур)нинг масъул ижрочилар томонидан бажарилишини ташкил этиш ҳамда ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш масалаларига қаратилди.

Муҳокамалар жараёнида таъкидландики, 2 та бўлим, 21 та тадбирни қамраб олувчи 18 та банддан иборат бўлган ҳудудий чора-тадбирлар режасининг 2012 йил 1 июль ҳолатига кўра бажарилиши қамрови 90,5 %ни ташкил этиб, ундан 33 %дан ортиғи тўлиқ бажарилган. Республика дастуридан ҳудудий дастурга киритилган 13 та тадбирнинг 92,3 фоизи ижроси қамраб олинган бўлиб, улардан 15,4 фоизи тўлиқ бажарилган ва 7,7 и бажарилмаган. Хусусан, “Атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламаларни камайтириш мақсадида “Янги-Ангрен ИЭСи”да электр фильтрларни модернизация қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва битта энергоблокда жорий қилиш” тадбири бажарилмаяпти, “Чирчиқ шаҳрининг канализация тозалаш иншоотларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш” тадбири ҳамда “Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати (ОТМК)нинг мис эритиш заводида суюқ ванна печкаси (СВП) қурилиши” тадбирининг бажарилиши муддатлари мос равишда 2012-2014 ва 2012-2016 йилларга кўчирилган. “Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатининг мис эритиш заводида олтингугурт кислотаси цехининг 1‑навбатини қуриш ва 2‑навбатини реконструкция қилиш” (муддати 2010‑2011 йй.) ҳамда “АММОФОС-МАКСАМ” ОАЖда олтингугурт кислотаси ишлаб чиқариш цехини реконструкция қилиш” (муддати 2008‑2010 йй.) тадбирлари муддатидан кечикиб бажарилмоқда.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Дастур чора-тадбирларининг ижроси бўйича масъул бўлган бошқа ижрочиларга бу борадаги ишларни янада яхшилашга, тадбирлар самарадорлигини ошириш ва уларнинг ижро механизмини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар берилди. Шунингдек Қўмитанинг 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари Дастурининг жорий йил якунига қадар тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 7408

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими