Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Электрон маълумотлар базаси такомиллашмоқда

Электрон маълумотлар базаси такомиллашмоқда

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳамда БМТнинг Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида экспертлар ва ННТларнинг электрон маълумотлар базасини ташкил этиш масалалари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади – қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш, қабул қилиш ҳамда қонун ижодкорлиги жараёнида замонавий ахборот технологиялари каби янги усуллардан кенг фойдаланиш орқали фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини таъминлаш, уларнинг Парламент билан ўзаро муносабатини янада мустаҳкамлаш, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда фойдаланишдан иборат.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар давлат ҳокимияти бўлинишининг конституциявий принципи самарадорлигини таъминлаётганлиги, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ҳамда вакиллик органларининг функция ва ваколатлари кучаяётганлиги, фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий фаоллиги ортаётганлиги қайд этилди.

Фуқаролик жамияти институтлари ва кенг жамоатчиликни янги қонунлар ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этиши, қонунлар ва қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда уларнинг таклиф ва тавсияларидан фойдаланиш Парламентнинг ўрнини янада мустаҳкамланишига ва жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга хизмат қилади.

Давра суҳбатида мамлакат Парламенти билан фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий шериклик асосидаги ҳаракатларини янада кучайтириш, унинг ташкилий ва амалий жиҳатларини такомиллаштириш, янги қонунларни ишлаб чиқишда, Парламентнинг қонунчилик фаолияти жараёнида назорат таҳлил функцияларини бажаришда эксперт сифатида ННТ мутахассисларини кенг жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Давра суҳбати қатнашчиларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва БМТ Тараққиёт Дастури томонидан 2010 йил 18 августда имзоланган келишув асосида электрон маълумотлар базасини ташкил этиш ишлари амалга оширилаётганлиги борасида тўлиқ маълумотлар берилди. Парламент ҳузурида ННТ ва эксперт-мутахассисларнинг электрон базасини шакллантиришнинг техник ҳужжатларини тайёрлаш борасида амалга оширилган ишлар билан таништирилди.

ННТ ва эксперт–мутахассисларнинг маълумотлар базасини яратиш, унинг афзалликлари, ишлаб чиқилаётган қонунларининг сифатини оширишдаги ва ижтимоий шерикчиликни, Парламент ва фуқаролик институтлари фаолиятини янада кучайтиришдаги аҳамияти қайд этилди.

Тадбир кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда замонавий интерфаол усуллар асосида, қизғин савол-жавоб ва муҳокама тарзида ўтказилди.

Қатнашчилар электрон базанинг информацион ва техник афзалликларини, уни бошқариш ва таҳлилий модулларини, маълумотлар шаклларини кенг муҳокама қилдилар. Олий Мажлис томонидан жалб қилинадиган эксперт ва ННТ мутахассисларининг фикрлари, таклиф ва тавсиялари сақланадиган электрон маълумотлар базасининг таҳлилий модулини янада такомиллаштириш борасида қатор таклиф ва тавсиялар берилди.


Кўришлар сони: 9929

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2019
Тошкент вилояти депутатлари тадбиркорликни ривожланатириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ҳозирда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 64 769 тани...

18.09.2019
Ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этган, мутасаддилар нега хотиржам?

Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилнинг 8 ойи давомида республика бўйича 173,6 минг иш ўрни яратилиши...

16.09.2019
Жамоатчилик муҳокамаси қонун лойиҳасини такомиллаштиришда қандай ўрин тутяпти?

2019 йил 16 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

Тадбирлар тақвими