Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Молия – банк соҳаси янада такомиллашмоқда

Молия – банк  соҳаси янада такомиллашмоқда Молия – банк  соҳаси янада такомиллашмоқда Молия – банк  соҳаси янада такомиллашмоқда Молия – банк  соҳаси янада такомиллашмоқда Молия – банк  соҳаси янада такомиллашмоқда Молия – банк  соҳаси янада такомиллашмоқда

2012 йил 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамкорлигида “Молия-банк соҳасига хусусий капитални жалб этишнинг қонунчилик базасини такомиллаштириш масаласи”га бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Ушбу давра суҳбатида тижорат банклари, молия-кредит ташкилотлари, вазирлик ва идоралар ҳамда олий ўқув юртлари вакиллари, олимлар, экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида таъкидлаб ўтилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида Давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”га бағишланган маърузаларида молия-банк тизимини янада ривожлантириш учун хусусий банклар ҳамда хусусий мулкка асосланган лизинг, суғурта компаниялари, микромолиявий ташкилотлар каби молиявий институтларни ташкил этишнинг қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш, банк-молия соҳасига хусусий капитални жалб этиш катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланган эди. Мазкур чора-тадбирлар банк ва бошқа молиявий хизматлар бозорида рақобатни кучайтириш ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, халқаро стандартларга жавоб берадиган бозор инфратузилмасини ривожлантириш учун шароит яратишга кўмаклашади.

Шу аснода, ушбу соҳада норматив-ҳуқуқий базанинг яратиш, яъни “Хусусий банклар ва молия институтлари ҳамда уларнинг фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш кўзда тутилган эди.

Ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳасининг асосий мақсади хусусий банклар ва молия институтлари фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солиш ва уларнининг фаолияти кафолатларини таъминлаш ҳамда банк ва бошқа молиявий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, рақобатни кучайтириш, халқаро стандартларга мос бўлган банк-молия инфратузилмасини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.

Шу билан бирга, мазкур қонун лойиҳаси хусусий банклар ва бошқа молия ташкилотларини ташкил этиш асосларини, уларнинг фаолияти кафолатларини, хусусий банклар ва бошқа молия институтлари фаолиятига аралашувга чек қўйиш ҳамда текширувларнинг камайтирилишини белгиловчи нормаларни ўз ичига олганлиги алоҳида қайд этилди. Шунингдек, хусусий банклар ва молия институтлари томонидан назорат қилувчи органларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилиши ҳуқуқи қонун лойиҳасида алоҳида белгиланмоқда.

“Хусусий банклар ва молия институтлари ҳамда уларнинг фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси молия-банк тизимида хусусий мулкчиликка асосланган банк ва бошқа молия институтларининг фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштиришга оид ҳуқуқий базанинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши давра суҳбатида таъкидланиб ўтилди.

Тадбирда сўзга чиққан экспертлар хусусий банк ва бошқа молия институтлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва унинг амалиётда қўлланилиши ҳақида тўхталиб, мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасида самарали хусусий банк ва молия институтлари тизимини яратишда муҳим бўғин бўлишини қайд этдилар.

Шунингдек, тадбирда тижорат банклари томонидан банк хизматлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Давра суҳбати ишчан ва самарали ўтказилиб, барча иштирокчиларга маълумотлар ва таҳлилий материаллар тақдим этилди.


Кўришлар сони: 6313

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими