Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ходимлар меҳнатининг ҳуқуқий кафолатлари

Ходимлар меҳнатининг  ҳуқуқий кафолатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда депутатлар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳудудий ва тармоқ кенгашлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т.Норбоева, Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Б.Алимуҳамедов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳолини кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоялаш масаласига устувор эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Мустақилликнинг илк йилларидаёқ – 1992-йил 2 июлда Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг қабул қилингани бунинг амалий тасдиғидир.

Айни пайтда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси тизимида 11 тармоқ уюшмаси, 14 ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари, 126 вилоят ва 668 туман кенгашлари, 49 бирлашган қўмита, уларда 33,5 мингга яқин бошланғич ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Қарийб олти миллион ишчи-хизматчини ўз сафида бирлаштирган мазкур жамоат ташкилоти томонидан халқимизнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, бандлигини таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, ходимлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Республика савдо-саноат палатаси ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2011-2013-йиллар учун Бош келишувда ёшлар, ишчи-хизматчилар оилаларининг манфаатларини ҳимоялашга қаратилган ўндан ортиқ қўшимча имтиёзлар белгиланди.

Жорий йилда жамоа шартномалари ва келишувларига асосан салкам минглаб фуқаро ва оилаларга 17 миллиард 291 миллион сўмдан зиёд ижтимоий кўмак кўрсатилди. Касаба уюшмалари федерацияси ва ҳомийлар ҳисобидан кичик корхоналар ташкил этиш орқали 2060 иш ўрни яратилди.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташга бириктирилган 20 минг нафар коллеж битирувчисига энг кам иш ҳақининг 20 фоизи, коллежни имтиёзли диплом билан тамомлаб, янги ишга жойлашган икки минг нафарга яқин йигит-қизга энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 2011-2012-йиллар ёз мавсумида 534 минг нафардан зиёд бола оромгоҳларда соғломлаштирилди.

Йиғилишда Касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти, ижтимоий ҳимоя ва аҳоли бандлиги соҳасида тегишли вазирликлар билан узвий ҳамкорлик, меҳнат муносабатларига оид қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлашда иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг ижтимоий шериклиги каби масалалар муҳокама этилди.


Кўришлар сони: 8028

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.02.2020
Депутатлар муҳим масалалар юзасидан олимлар фикрини ўрганмоқда

Маълумотларга кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши оқибатида хар йили 7 миллион нафар инсон ҳаётдан...

27.02.2020
Депутатлар ёшлар билан учрашди

2020 йил 27 февраль куни Тошкент давлат архитектура институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси...

27.02.2020
Спикер ўринбосари А.Ҳаитов cурхондарёлик сайловчилар билан мулоқот қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов халқ ...

Тадбирлар тақвими