Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита эшитуви ўтказилди

Қўмита эшитуви ўтказилди

Жорий йилнинг 21 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Мева-шарбат, боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий ишлаб чиқариш корпорацияси раисининг “Мамлакат аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш мақсадида Ўзбекистонда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, боғдорчилик маҳсулотларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермер хўжаликларида қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш ҳамда мазкур масалаларни назарда тутувчи ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида”ги эшитуви ўтказилди.

Йиғилишда мустақиллик йилларида барча жабҳалар каби қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам олиб борилган кенг қамровли ислоҳотлар, айниқса, инқирозга қарши чоралар дастури ва унинг доирасида қабул қилинган қарорлар асосида Республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, улар турларини кўпайтириш, истеъмолчилар талабини мамлакатда етиштирилаётган маҳсулотлар ҳисобига тўла қондириш, шу билан биргаликда экспорт ҳажмини кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантиришда қулай потенциалга, юксак саноат товарига эга бўлган ихтисослаштирилган тармоқ бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2006 йил 9 январдаги Фармони ҳамда 2006 йил 11 январдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари қабул қилиниши натижасида мамлакатда боғдорчиликни ривожлантириш ва уни янги босқичга кўтариш борасида муҳим омил бўлди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Я. Хидиров ўз ахборотида, Республика аҳолисини мева-узум маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та Фармонлари, 3 та қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 8 та қарорлари қабул қилиниб, кейинги йилларда нафақат боғдорчилик маҳсулотлари етиштириш балки уни қайта ишлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.

Жумладан, Фермер хўжаликлари, агрофирмалар, қайта ишлаш корхоналари ва тадбиркорлар томонидан охирги 5 йил ичида 231 та мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлайдиган минитехнологиялар олиб келиниб, ўрнатилиши ҳисобига қайта ишланган маҳсулотлар хажми қарийб 5 маротаба ошган.

Айни пайтда, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш ҳамда Республикада боғдорчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, янги маҳаллий ва интенсив мевали боғлар барпо этиш, яроқсизларини қайта реконструкция қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар дастури тасдиқланган ва булар асосида Республикамизнинг барча ҳудудларида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Қўмита эшитувида Р. Шредер номидаги Мева-шарбат, боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий ишлаб чиқариш корпорацияси раҳбари Ш. Юсуповнинг таъкидлашича, боғдорчилик маҳсулотлари етиштиришни илмий асосда ривожлантириш ҳамда илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари ҳам ривожланиб бораётганлиги алоҳида эътиборга лойиқ.

Республикада об-ҳаво иқлим-шароитининг ўзгариб бориши, сув танқислиги сезила бошлаган даврда илмий асосланган, тажрибада синалган, қурғоқчиликка, ҳар хил зараркунанда ва касалликларга чидамли юқори ҳосилли навларни кўпайтиришни тақозо этмоқда.

Экспертларнинг фикрича, мамлакатимизда яратилаётган мазкур замонавий боғлар, Европа мамлакатларидаги боғлар билан бемалол рақобатлаша олади.

Энг асосийси, институт олимлари томонидан мелиоратив ҳолати ёмон, шўрланган ва ҳосилдорлиги паст ерларда боғдорчиликни ривожлантириш мақсадида янги усул, яъни махсус тувакларда мевали дарахтларни парваришлаш усули жорий этилди. Эндиликда бу усулдан кенг фойдаланган ҳолда республикада мавжуд шўрланган ер майдонларида, шунингдек, кўп қаватли уйларда ҳам боғдорчиликни ривожлантиришнинг имконияти пайдо бўлмоқда.

Тадбирда иштирок этаётган олим ва экспертлар томонидан бугунги кунда, суғориладиган ер майдонларининг чегараланганлиги туфайли, республикамизнинг тоғ, тоғолди ва лалми ҳудудларида боғдорчиликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилди.

Тадбирда тақдим этилган ахборотлар ва амалий учрашувларда билдирилган фикрлар қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди ва уларда билдирилган таклиф, фикр-мулоҳазалар ҳамда тегишли хулоса ва тавсиялар асосида Қўмитанинг қарори қабул қилинди.

Кўришлар сони: 9961

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими