Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита эшитуви бўлиб ўтди

Қўмита эшитуви бўлиб ўтди Қўмита эшитуви бўлиб ўтди Қўмита эшитуви бўлиб ўтди Қўмита эшитуви бўлиб ўтди Қўмита эшитуви бўлиб ўтди

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан 5 июль куни Халқаро меҳнат конференциясининг 101-сессиясида меҳнат масалалари бўйича қабул қилинган мажбуриятлар ижросига бағишланган эшитув ўтказилди. Унда вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ОАВ вакиллари, қўмитанинг экспертлар гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад парламент аъзоларини Ўзбекистон делегациясининг Халқаро меҳнат ташкилотининг 101-сессиясидаги иштироки якунлари билан таништиришдан иборат. Унинг асосий мақсадлари, айниқса, ёшлар ўртасида бандликни қўллаб-қўвватлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий мулоқот ва ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш, меҳнат ҳуқуқини амалга ошириш экани таъкидланди.

Халқаро меҳнат конференциясининг 101-сессияси очилишида мамлакатлар ва ижтимоий ҳамкорларнинг потенциал имкониятларини ошириш Халқаро меҳнат ташкилоти фаолиятининг амалдаги натижаси экани қайд этилди. Бу узоқ муддатли истиқболга эга қонунчилик, сиёсий, маъмурий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирларни қабул қилиш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ХМКнинг 101-сессияси расмий материалларида чоп этилган чиқишларида Ўзбекистонда бу йўналишларда кўрилаётган чора-тадбирлар ХМТ стратегияси ва тамойилларига тўла мос келиши таъкидланган. 2012 йилнинг ўзида Ўзбекистон парламенти томонидан “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун, ҳукумат томонидан эса Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисидаги конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги конвенцияни 2012-2013 йилларда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги қарори қабул қилинди, ижтимоий ҳамкорлик тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бундан ташқари оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, бунда махаллаларнинг ўрни ва аҳамиятини кучайтириш, хотин-қизлар учун янада кенг имкониятлар яратиш, оиланинг жисмонан соғлом, маънан етук ва баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрнини ошириш чора-тадбирларини ўзида мужассам этган “Оила йили” давлат дастури амалга оширилмоқда, 2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантириш Дастури тасдиқланди. Унга кўра, қишлоқ аҳоли пунктларида хизмат кўрсатиш корхоналарини ривожлантириш, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини, ёшларни, оилавий тадбиркорлик субъектларини хизматлар соҳасига кенг жалб этиш ишлари таъминланмоқда.

2012 йилда парламент томонидан маъқулланган Иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига асосан 967 мингдан зиёд иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Шундан 600 мингга яқин иш ўрни қишлоқ жойларда ташкил этилиши режалаштирилмоқда. БМТ Мингйилликни ривожлантириш мақсадларини амалга оширишга, хусусан, таълим сифатини оширишга, болалар ўлимини камайтиришга, оналар саломатлигини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 январдаги қарорига асосан 2011-2015 йилларда Мингйилликни ривожлантириш мақсадларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикасида коллеж ва лицей битирувчиларини иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда 516 минг ўғил ва қиз ўқишни тамомлайдилар. Ҳозирнинг ўзидаёқ улар ишлайдиган корхоналар, соҳа ва йўналишлар белгиланган, ёшларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини ўташи ва келгусида ишга қабул қилиниши бўйича корхоналар билан шартномалар имзоланди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган эшитув якунлари бўйича мазкур соҳадаги ишларни янада яхшилашга йўналтирилган тавсиялар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 8770

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими