Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Назорат-таҳлил якунлари муҳокама қилинди

Назорат-таҳлил якунлари муҳокама қилинди Назорат-таҳлил якунлари муҳокама қилинди Назорат-таҳлил якунлари муҳокама қилинди Назорат-таҳлил якунлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 29 июнь куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида “Наслчилик тўғрисида”ги Қонуннинг 17, 18 ҳамда 19- моддалари талабларининг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақидаги назорат-таҳлил фаолияти якунлари муҳокама этилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, мамлакатимизда аграр секторнинг барча тармоқлари каби чорвачилик соҳасида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-308-сонли ҳамда 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-842-сонли Қарорларига асосан чорвачиликни ривожлантириш бўйича белгиланган аниқ Дастурларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши натижасида чорва моллари бош сони ва улардан олинаётган чорвачилик маҳсулотлар хажмлари йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Натижада бугунги кунда барча тоифадаги хўжаликларда қорамоллар бош сони 9 млн. 679 минг, шу жумладан, сигирлар бош сони эса 3 887 500 тани ташкил этмоқда.

Чорва моллари маҳсулдорлигини оширишда наслчилик ишларининг аҳамияти катта. Ўзбекистонда ушбу ишларнинг асосий йўналиши табиий иқлим шароитига мос бўлган янги фойдали генетик белгиларга эга бўлган ҳайвонлар етиштиришга қаратилган бўлиб, мавжуд чорва молларининг насл сифатларини ошириш, зотларини такомиллаштириш, наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш, селекция ишида жаҳон генофондидан самарали фойдаланиш, подаларда сермаҳсул хайвонларни жадал кўпайтириш ҳамда чорвачиликнинг иқтисодий самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.

Республика табиий иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда Қоракалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зотлари бўйича урчитиш, районлаштирилган чора-тадбирлар режаси асосидаги амалий ишлар олиб борилмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, чорвачиликнинг барча йўналишларидаҳозирги кунда жами 475 та наслчилик субъектида селекция-наслчилик ишлари юритилмоқда. Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ҳамда «Насл-хизмат» уюшмалари, “Ўзнаслчилик” корхонаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, «Чорва-насл-хизмат» МЧЖ, шунингдек туманларда жами 20 та наслчилик ишлари бўйича хизмат кўрсатувчи корхоналар ташкил этилган.

Республикадаги мавжуд қорамоллар насл ва маҳсулдорлик кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида Белоруссия, Украина, Польша, Германия, Голландия, Қозоғистон, АҚШ ва Исроил давлатларидан наслли маҳсулотлар келтириш мақсадида халқаро шартномалар ва битимлар асосида алоқалар ўрнатилиб, охирги беш йил давомида жами 23 244 бош наслли қорамол келтирилган.

«Ўзнаслчилик» корхонаси томонидан молиявий кредитлар хисобидан наслли ҳайвонлар генофондини ташкил қилиш, янгилаб туриш, наслдор буқалар уруғларини сақлаш замонавий ускуналари ҳарид қилинган, охирги 3 йилда четдан 65 бош наслдор буқалар, 444 минг 300 доза наслдор буқаларнинг музлатилган уруғлари олиб келиниб, шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларидаги она молларни сунъий уруғлантирилиш эвазига насл яхшиланишига эришилмоқда.

Республикада 2596 та зооветеринария шаҳобчалари ташкил этилиб, шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига сервис хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Наслчилик ишларининг самарадорлиги молларнинг наслдорлиги яхшиланиши ҳисобидан улар маҳсулдорлигининг ортиши, наслли маҳсулот кўпайиши, ихтисослашган хўжаликлар иқтисодий барқарорлигининг мустаҳкамланиши даражаси билан баҳоланади.

Тадбирда депутатлар томонидан, бу борада тармоқнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиши, “Наслчилик тўғрисида”ги амалдаги Қонунда чорвачилик субъектлари, давлат муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар, орасидаги муносабатларни тартибга солиш, тармоққа оид Давлат дастурларини шакллантириш механизмлари, наслчилик ишларини рағбатлантириш каби масалалар тўлиқ очиб берилиши лозимлиги таъкидланди. Чунки, Қонундаги ушбу масалаларни белгиловчи кўпгина ҳавола нормалар ўз вақтида ижро этилмай қолиши натижасида, наслли маҳсулот сифатини назорат этиш, уни мажбурий сертификатлаш, хайвонларни идентификациялаш, наслчилик ишлари субъектларининг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлиги каби ҳуқуқий нормалар тўлиқ ишламаслигига олиб келмоқда, соҳа жадал ривожланишини таминлашда тўсқинликларни келтириб чиқаради.

Қўмита аъзолари, бугун илмий-тадқиқот марказлари ва институтларининг салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаётгани, “Наслчилик тўғрисида”ги Қонунда белгиланган наслчилик-селекция марказлари, наслчилик иммуногенетик назорат лабораториялари, наслчилик назорат синов станциялари, эмбрионларни трансплантация марказлари, ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонлар Генофонд марказлари ташкил этилмаганлиги каби масалаларга ҳам алоҳида эътиборни қаратдилар. Депутатларнинг фикрича, наслли маҳсулотларни сертифиқациялаш тизими мавжуд бўлмаган бир пайтда, Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг чорвачилик йўналишидаги илмий-тадқиқот институтлари бундай ишларни ўз зиммаларига олишлари мумкин эди.

Депутатларнинг назорат-таҳлил ишларига бундай, янгича конструктив муносабати, мамлакат қишлоқ хўжалиги ривожланишида соҳанинг устувор йўналишларни белгилаб олишни таъминлайди.

Қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишида қабул қилинган Қарорда чорвачилик соҳасидаги наслчиликни тизимли юритиш ва мамлакат чорвачилигини барқарор ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга оид қатор амалий тавсиялар ўз аксини топди.

Кўришлар сони: 12248

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими