Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун ижросига бағишланди

Қонун ижросига бағишланди Қонун ижросига бағишланди Қонун ижросига бағишланди Қонун ижросига бағишланди Қонун ижросига бағишланди Қонун ижросига бағишланди

Бугунги сиёсий модернизация жараёнларида давлат ва жамият қурилиши тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий қилишнинг қонунчилик асосларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш парламент фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларидан кейин Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ахборот ва коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга қаратилган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Мазкур соҳада қабул қилинган “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун иқтисодиётимизнинг бошқа тармоқлари қатори таълим жараёнларига ҳам замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишда муҳим омил бўлмоқда.

Хусусан, ўқувчи-ёшларга билим бериш сифати ва мазмунини янада такомиллаштириш, уни давр талаблари асосида йўлга қўйиш, умумий таълим ва касбий фанларга оид маълумотларни мунтазам бойитиб, янгилаб боришда замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш муҳим ўрин тутади.

2011 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари Қўмитаси томонидан “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб ҳунар таълими маркази тизимларида ижро этилиши назорат-таҳлил тартибида ўрганилган эди.

Мазкур Қонуннинг ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилиши, таълим жараёнини ахборотлаштириш, таълим муассасалари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид лойиҳаларга мувофиқ умумтаълим мактаблари ва ўрта-махсус таълим муассасаларини замонавий компьютер жиҳозлари ва техникаси билан таъминлаш, ўқув жараёнида мультимедиа ва электрон дарсликлардан, рақамли таълим технологияларидан кенг фойдаланиш, уларда ахборот-ресурс марказларини ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

«ZiyoNET» жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш, уни янада ривожлантиришга оид кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида 9400 та умумтаълим мактаблари (96%) ва 1348 та ўрта-махсус таълим муассасалари (87,7%) мазкур тармоққа уланган. Бу эса, ота-оналар, ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар, педагогика соҳасида тадқиқот олиб бораётган олимлар учун таълим, илм-фандаги сўнгги янгиликлардан бохабар бўлиш, мактаблараро ўзаро тажриба алмашиш, илғор педагогик технологияларни кенг жорий этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу билан бирга, назорат-таҳлил якунлари бўйича Қўмита томонидан қабул қилинган Қарорда таълим жараёнига замонавий компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ўқитувчилар таркибининг компьютер техникаси ва ахборот технологияларидан, Интернет тармоғидан фойдаланиш бўйича малакасини ошириш, таълимга оид долзарб электрон ресурсларни ривожлантириш, компьютер техникаси ва интернет тизимидан ўқувчи-ёшларнинг самарали ва хавфсиз фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар белгиланган эди.

Жорий йилнинг 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари Қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази тизимларида ижро этилиши юзасидан 2011 йилнинг 8 июлида қабул қилинган Қўмита қарори ижросининг мониторинги якунлари муҳокама этилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази томонидан “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун талаблари доирасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва чора-тадбирлар дастури қабул қилиниб, ўқув жараёнига кенг форматли коммуникация тармоқлари ва Интернет технологияларини жорий қилиш, ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини яратиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, таълим-тарбия тизимида интерфаол усуллардан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, ўқув жараёнига кенг форматли коммуникация тармоқлари ва Интернет технологияларини кенг жорий қилиш мақсадида оптик толали алоқа линияси орқали юқори тезликдаги “Электрон таълим” миллий тармоғи барпо этилиб, таълим муассасаларини ягона корпоратив тармоққа улаш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Таълим муассасаларини компьютер техникаси ва мультимедиа воситалари билан таъминлаш, уларни интернет ва «ZiyoNet» таълим тармоғига улаш ишлари белгиланган режа асосида амалга оширилмоқда. Биргина 2011 йилда умумтаълим мактаблари ва ўрта-махсус ўқув муассасаларини синфларини замонавий компьютер воситалари билан жиҳозлаш лойиҳаси доирасида 376 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, улар қошидаги 280 та ахборот-ресурс марказлари, 2154 та умумтаълим мактаблари компьютер синфлари ва мультимедиа технологиялари билан таъминланган.

Вазирлик ва Марказ тизимидаги таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан таълим жараёнида фойдаланиш бўйича малакасини ошириш мақсадида махсус ўқув дастури асосида умумтаълим мактабларининг 423574 нафар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг 115836 нафар педагог-ходимлари малака ошириш курсларида ўқитилди.

Ўқувчи-ёшларни таълимга оид ахборотлар билан таъминлаш мақсадида, ўтган ўқув йилида “ZiyoNET” жамоат ахборот таълим тармоғига 200 дан ортиқ ўқув адабиётлари ва ўқув дастурлари, 1900 дан ортиқ таълим ресурслари жойлаштирилган. Замонавий ўқув материаллари билан фойдаланиш имкониятини таъминловчи ахборот-таълим портали яратилиб (www.eduportal.uz), унга 40 дан ортиқ мультимедиа материаллари, виртуал лаборатория, турли тестлар ва бошқа керакли ахборотлар жойлаштирилган.

Йиғилишда шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маркази тизимида ахборотлаштириш сохасидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди. Бу борада Вазирлик ва Марказ фаолиятини автоматлаштириш мақсадида максимал равишда ахборот тизимларини жорий этиш, электрон ҳужжат алмашуви тизимини яратиш, электрон рақамли имзо технологиясидан самарали фойдаланилишини таъминлаш; таълим жараёнига замонавий ахборот тизимларини ва технологияларини жорий қилиш ва Интернет тармоғидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан қатор таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилишда «ZiyoNET» таълим порталини ресурслар билан бойитиш, замонавий АКТ, компьютер техникаси, Интернет тизими ва жамоат таълим ахборот тармоғидан самарали фойдаланиш, таълим масканларида локал тармоқларни ташкил этиш борасида тавсиялар ҳам билдирилди.

Қўмита йиғилишида сўз олган парламент аъзолари бугунги ахборот глобаллашуви даврида ўқувчи-ёшларни менталитетимиз ва маънавий қадриятларимизга ёт бўлган, уларнинг соғлиги ва маънавий-ахлоқий ривожланишига зарар етказувчи ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш масалалари юзасидан ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Мазкур йўналишда ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш вазифаси педагог-ўқитувчиларнинг ёш авлодни маънавий таҳдидлардан асрашдаги масъулиятини кучайтириш, ёшларнинг қизиқишларига мувофиқ миллий ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш, уларнинг ахборот технологияларига оид билимларини замон талабларига мос тарзда ошириб боришни тақозо этмоқда.

Ушбу вазифаларнинг ечимини топишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги “Малакали педагог кадрларни тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги Қарорлари муҳим аҳамиятга эга.

Йиғилиш якуни бўйича мазкур соҳага оид қонунчиликни ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиб, Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 13700

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими