Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита йиғилишида давлат бюджети ижроси

Қўмита йиғилишида давлат бюджети ижроси Қўмита йиғилишида давлат бюджети ижроси Қўмита йиғилишида давлат бюджети ижроси Қўмита йиғилишида давлат бюджети ижроси

Шу йилнинг 8 июнь куни Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йилдаги ва 2012 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ўтган йили фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий, юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ташкил этишни яхшилаш борасида фаол инвестиция сиёсати юритишга катта эътибор қаратилди. 2011 йилги манзилли Дастурга кўра жами 156 та объектда реконструкция қилиш ва қуриш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 110 таси янгидан бошланган ва 46 таси йилдан-йилга ўтувчи объектлардир. 2011 йил мобайнида белгиланган тартибда қўшимча 10 та янги объектлар дастурга киритилиб, улар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди.

Мамлакатимиз экспорт қилувчи корхоналари томонидан маҳсулотлар сотишнинг янги ташқи бозорларини фаол ўзлаштириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларнинг олиб борилиши натижасида 2011 йилда экспорт ҳажмининг 15,4 фоизга ўсиши таъминланди.

Темир йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ва такомиллаштириш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. 600 километр узунликдаги темир йўллар қайтадан тикланди, 68 километрдан иборат янги темир йўллар ётқизилди, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари темир йўл вокзаллари реконструкция қилинди ва жиҳозланди.

Йиғилишда таъкидланганидек, 2012 йилнинг I чорагида иқтисодиётнинг барқарор ўсишини сақлаб қолиш ва макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш таъминланди.

Жорий йилнинг I чорагида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари – 7,5 фоизни, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми – 6,0 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми – 6,1 фоизни ҳамда қурилиш ишлари ҳажми – 6,6 фоизни ташкил этди.

Ички талабни рағбатлантириш, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 5,4 фоизга, маҳаллий маҳсулотлар ҳажмининг – 19,4 фоизга, маҳаллий маҳсулотлар экспортининг - 14,7 фоизга, чакана товар айланмаси ҳажмининг – 11 фоизга ва хизматлар ҳажмининг – 12,5 фоизга ўсишига кўмаклашди. Ҳисобот даврида ялпи ички маҳсулотдаги хизматлар улуши ўтган йилнинг тегишли давридаги 48,5 фоиздан 52,1 фоизгача ўсди.

Эскпорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора- тадбирлар жорий йилнинг I чорагида экспорт прогноз параметрларининг 21,8 фоизга ўсишига кўмаклашди, ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси таъминланди. Кичик бизнесни ривожлантириш учун энг қулай ишбилармонлик муҳити яратиш бўйича қабул қилинган қарорларни амалда рўёбга чиқариш натижасида унинг саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 15,9 фоиздан 20,4 фоизгача, экспортдаги улуши - 8,9 фоиздан 12,7 фоизгача, бандликдаги улуши - 75,7 фоиздан 76,2 фоизгача ўсди.

Қизғин кечган баҳс-мунозараларда депутатлар бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни ҳамда жойларда қонунлар ижросини тўлиқ таъминлаш борасида амалий таклифларни билдирдилар.

Йиғилиш якунларига кўра, депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори тасдиқланди.


Кўришлар сони: 7302

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими