Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Таълим соҳасини ривожлантиришга йўналтирилди

Таълим соҳасини ривожлантиришга йўналтирилди Таълим соҳасини ривожлантиришга йўналтирилди Таълим соҳасини ривожлантиришга йўналтирилди Таълим соҳасини ривожлантиришга йўналтирилди Таълим соҳасини ривожлантиришга йўналтирилди

2012 йилнинг 7 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 2011 йил ва 2012 йил биринчи чорак якунлари ижроси муҳокама этилди. Муҳокамада давлат бюджетининг фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларига тегишли қисмига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш иштирокчилари Давлат бюджети харажатларининг 58,7 фоизи ижтимоий соҳага ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашхаражатларинимолиялаштиришгайўналтирилганлиги, бу ялпи ички маҳсулотга нисбатан 12,5 фоизни ташкил этганлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Таълим муассасалари таъминоти ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 5 582,9 млрд. сўм ёки жами ижтимоий соҳага ажратилган харажатларнинг 57,5 фоизи миқдоридаги маблағлар йўналтирилган.

Ҳисобот даврида 40 605 ўқувчи ўринли 123 та умумтаълим мактабларида ва 2280 ўқувчи ўринли 2 та академик лицей ҳамда 12 та касб-ҳунар коллежларида реконструкция ишлари, жумладан 95 759 ўқувчи ўринли 153 та умумтаълим мактабларида ва 38 005 ўқувчи ўринли 56 та академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ўқув мебели, лаборатория жиҳозлари, спорт анжомлари ва компьютер синфлари мусиқа ва санъат мактаблари мебель, мусиқа анжомлари билан жиҳозланди.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 98,5 млрд.сўм маблағлари ҳисобидан, 27 та мусиқа ва санъат мактабларининг янги қурилиши ҳамда 38 тасида капитал реконструкция ишлари ва болалар спорти объектларида 8,0 млрд.сўмлик жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

2011-2016 йилларга мўлжалланган олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурини амалга оширишга давлат бюджетидан 277 миллиард сўм қаратилиши кўзда тутилган. 2011 йилда ушбу дастур доирасида 39 миллиард сўмлик тадбирлар молиялаштирилди.

Инвестиция дастурига киритилган Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги амалий физика илмий-текшириш институти биносида Юксак технологиялар марказини жойлаштириш учун 5,3 млрд сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилди.

2012 йилнинг I чорагида ижтимоий соҳага ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашмасалаларига Давлат бюджетининг 58,6 фоизи йўналтирилди. Мамлакат ЯИМга нисбатан улуши эса 14,8 фоизни ташкил қилди.

Ижтимоий соҳа харажатларининг 59,0 фоизи Таълим муассасалари таъминоти ва уларни ривожлантириш харажатларига ажратилди. 2012 йилда 349 та умумтаълим мактабларини, 132 та академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва уларни жиҳозлаш назарда тутилган. 2012 йилда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш ва мукаммал реконструкция қилишга 101,5 млрд. сўм ажратилиши режалаштирилиб, 1 чоракда 32,1 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилган.

Қўмита йиғилишда кўриб чиқилган масала юзасидан партиялар фракциялари аъзолари ўз фикрларини баён қилдилар. Муҳокама этилган масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 10561

Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.07.2020
Томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари қай ҳолатда?

Ҳозирги мураккаб вазият — коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз да...

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

Тадбирлар тақвими