Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ижтимоий масалаларни яхшилашга эътибор қаратилди

Ижтимоий масалаларни яхшилашга эътибор қаратилди Ижтимоий масалаларни яхшилашга эътибор қаратилди Ижтимоий масалаларни яхшилашга эътибор қаратилди Ижтимоий масалаларни яхшилашга эътибор қаратилди Ижтимоий масалаларни яхшилашга эътибор қаратилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йил ва 2012 йил биринчи чоракдаги ижросига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг устувор йўналишларини изчил амалга ошириш натижасида, жаҳонда юз бераётган молиявий инқирозга қарамай, 2011 йилда мамлакат иқтисодиётининг юқори суръатларда ўсиши ва макроиқтисодий барқарорлик таъминланди. Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 8,3 фоизни, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши 6,3 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг ўсиши 6,6 фоизни, аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш ҳажмининг ўсиши 16,1 фоизни ташкил этди. Инфляция даражаси белгиланган прогноз кўрсаткичдан ошмади.

2011 йилида янги иш ўринлари ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш масаласини ҳал қилиш, ҳудудий бандлик дастурларининг амалга оширилиши натижасида яратилган 1 миллионга яқин иш ўрнининг 68 фоизидан кўпроғи қишлоқ жойларда ташкил этилди.

Янги иш ўринларининг 64 фоизидан ортиғи кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ривожини рағбатлантиришни янада кучайтириш, хусусан, уларга янги имтиёз ва преференциялар бериш, 28 фоизидан зиёди эса янги корхоналар ташкил этиш, касаначиликнинг турли шаклларини кенгайтириш ҳисобидан яратилди.

2012 йилнинг I-чорагида эса республика бўйича 234,4 мингта янги иш ўрни, шу жумладан уларнинг 153 мингтадан ортиғи ёки қарийб 65,3 фоизи қишлоқ жойларда яратилди. Янги ташкил қилинган жами иш жойларининг 10,9 мингтаси янги корхоналарни ишга тушириш, амалдагиларида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва реконструкция қилиш ҳисобига, 86,6 мингтаси янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари ва микрофирмалар ҳисобига, 30,1 мингтаси якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига, 17,1 мингтаси саноат ва ижтимоий инфратузилма объектларида, 32,3 мингтаси қишлоқ хўжалигида, 2,7 мингтаси ишламаётган кичик корхоналар фаолиятини тиклаш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобига барпо этилди.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасидаги ишлар изчил ва тизимли асосда давом эттирилмоқда.

2011 йилда Давлат бюджетидан соғлиқни сақлашни ривожлантиришга 2 226,7 млрд. сўм ёки ижтимоий соҳага ажратилган маблағларнинг 23,0 фоизи миқдорида маблағ йўналтирилди, шундан амбулатория (профилактика) хизматларига 680,2 млрд. сўм, шифохона ва махсус клиникалар хизматларига, соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа хизматларга 156,8 млрд. сўм маблағ ажратилди.

2012 йилда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ишлардан қувонарлиси шундаки, “Саломатлик-2” лойиҳасини амалга ошириш доирасида, республикада соғлиқни сақлаш бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш жараёнини чуқурлаштириш мақсадида Давлат бюджети ҳисобидан 163,0 млн. сўм, “Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, туғруққа кўмаклашувчи муассасалар, гематология хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 18,4 млн. сўм йўналтирилди.

2012 йилнинг I чорагида 35 минг нафар фуқарога пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинланди, 2 млн. 705 минг нафардан ортиқ фуқарога ҳар ойда пенсия ва ижтимоий нафақаларни молиялаштиришга 580,2 млрд. сўм маблағ сарфланиб, ойлик талабномаларнинг ўз вақтида молиялаштирилиши ҳамда тўланиши таъминланди.

Йиғилишда ҳисобот даврлари учун ижтимоий соҳага ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларига ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси даромадларининг шакллантирилиши ва уларнинг харажатларининг мақсадли сарф этилишига алоҳида эътибор қаратди.

Тадбирда депутатлар бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён этиб, бу борадаги ишларни янада яхшилаш юзасидан амалий таклифларни билдирдилар. Муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 9462

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими