Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат бюджетининг биринчи чорак якунлари – муҳокамада

Давлат бюджетининг биринчи чорак якунлари – муҳокамада Давлат бюджетининг биринчи чорак якунлари – муҳокамада Давлат бюджетининг биринчи чорак якунлари – муҳокамада Давлат бюджетининг биринчи чорак якунлари – муҳокамада Давлат бюджетининг биринчи чорак якунлари – муҳокамада Давлат бюджетининг биринчи чорак якунлари – муҳокамада

Жорий йилнинг 6 июнь куни Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йилдаги ҳамда 2012 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси якунлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш ҳақидаги ахборот кўриб чиқилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, 2011 йил якунларига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулоти 8,3 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,3 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,6 фоиз, қурилиш ишлари ҳажмининг 8,1 фоиз, чакана товар айланмасининг 16,4 фоиз, пуллик хизматлар ҳажмининг 16,1 фоизга ўсиши кузатилди.

Экспорт қилувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва экспортни диверсификация қилиш, маҳсулотларни сотишнинг янги ташқи бозорларини фаол ўзлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар экспорт ҳажмининг 15,4 фоизга ўсишини ва ташқи савдо балансининг ижобий сальдоси, олтин-валюта заҳиралари ўсишини таъминлади.

Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жихозлаш, уй-жой қурилишини, транспорт ва инфратузилма коммуникацияларини ривожлантириш борасида фаол инвестиция сиёсати олиб борилиши натижасида инвестицияларни ўзлаштириш ҳажмлари 11,2 фоизга ортди. Ўтган йилда 1006 та янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди. 144 та йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш якунланди. «Қишлоқ қурилиш банк» очиқ акциядорлик тижорат банки маблағлари ҳисобидан қишлоқ аҳоли пункларида намунавий лойиҳалар асосида 7400 та уй-жойлар фойдаланишга топширилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини рағбатлантириш бўйича олиб борилган ишлар унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 2010 йилдаги 52,5 фоиздан 2011 йилда 54 фоизга ўсишини таъминлади. Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида бир миллионга яқин янги иш ўринлари яратилди. Буларнинг 68 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилди. Барча омиллар эвазига аҳолининг реал умумий даромадлари 2010 йилдагига нисбатан 23,1 фоизга ўсди.

Тадбирда мамлакатда иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида 2011 йилда Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларга мувофиқ амалга оширилганлиги ҳамда иқтисодиётга солиқ юкини камайтирилгани ҳолда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,4 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилганлиги, инфляция даражаси эса белгиланган прогноз кўрсаткичларидан ошмаганлиги таъкидланди.

Жорий йилнинг 1-чорагида Давлат бюджетининг даромадлари 4505.6 млрд. сўмни, харажатлари эса 4466.4 млрд.сўмни ташкил этди ҳамда 39.2 млрд.сўм миқдорида ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди.

Депутатлар томонидан бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг самарали ва мақсадли сарфланишини таъминлашга мутасадди вазирликлар ва идоралар, ҳокимликлар масъулиятини янада ошириш, бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларда молиявий интизомга риоя этилиши ҳамда “Бюджет тизими тўғрисида”ги, “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунлар талабларини бажарилиши юзасидан назоратни янада кучайтириш ҳамда улар ижросини тўлиқ таъминлаш борасида амалий таклифлар билдирилди.

Йиғилишда шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг маблағлардан самарали фойдаланилиши, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, “Ўзбекенгилсаноат” компанияси тизимлари ҳамда Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари раҳбарларининг боқиманда қарздорликларнинг ортиб бориш сабаблари ҳамда солиқ ва бошқа тўловлар бўйича яратилган имтиёзлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши тўғрисидаги ахборотлари эшитилди. Бунда асосий эътибор маблағларнинг оқилона сарфланишини таъминлаш ва яратилган имтиёз ва енгилликлар ҳисобига уларнинг иҳтиёрида қоладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ масалаларга қаратилди.

Тадбирда билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар муҳокама қилиниб, кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 10986

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими