Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун ижроси – қўмита назоратида

Қонун ижроси – қўмита назоратида Қонун ижроси – қўмита назоратида Қонун ижроси – қўмита назоратида Қонун ижроси – қўмита назоратида Қонун ижроси – қўмита назоратида

Шу йил 18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси раисининг “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонунга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда уларнинг ҳаётга татбиқ этилиши ҳақида”ги ахбороти эшитилди.

Тадбирда “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонуннинг жойларда ижро этилиши, унинг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлайдиган процессуал механизмлар юзасидан депутатлар, соҳанинг етук мутахассислари, олимлар ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул мутахассислар иштирокида атрофлича муҳокама бўлиб ўтди.

Ахборотда таъкидланганидек, «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастри юритилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида”ги 543-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланган. «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонунда белгиланган ҳавола нормалар асосида эса тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Чунончи, “Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги Миллий ҳисоботига киритиладиган маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида низом” ва уни тасдиқлаш тўғрисида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда тегишли вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган.

«Ўзбекистон Республикасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Йўриқнома»га мувофиқ ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасида тупроқ бонитировка ишларини ўтказиш ва хужжатларни расмийлаштириш тартиби белгиланган.

Қонуннинг 22-моддасига асосан “Қишлоқ хўжалиги учун топографик хариталарни ва тарҳларни яратиш бўйича 1:10000 ва бошқа масштабларда майдонларни ҳисоблаш ва хўжалик ер участкаларининг тархини чизиш бўйича кўрсатма” ишлаб чиқилган.

- Қонуннинг 23-моддасига асосан “Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган маълумотлар базасидаги ахборотни фойдаланувчиларга бериш тартиби тўғрисидаги низом” ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишилмоқда. Ушбу Низомда ер кадастри тўғрисидаги маълумотларни бериш тартиби ҳам белгиланиб, давлат сирини сақлаш мақсадида ахборотлар олишни чеклаш хам назарда тутилган.

Тадбир иштирокчилари томонидан “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонунда белгиланган нормаларнинг тўла ижро этилишида, унинг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлайдиган мукаммал процессуал механизмлар ишлаб чиқилиши алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.

Тақдим этилган ахборот ҳамда билдирилган амалий таклиф, фикр ва мулоҳазалар жараёнида олинган маълумотлар асосида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди. Унда Давлат ер кадастрига оид қонун асосида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳолати ҳамда уларни такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ўз аксини топди.


Кўришлар сони: 6061

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими