Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита қарорининг ижроси депутатлар муҳокамасида

Қўмита қарорининг ижроси депутатлар  муҳокамасида Қўмита қарорининг ижроси депутатлар  муҳокамасида Қўмита қарорининг ижроси депутатлар  муҳокамасида Қўмита қарорининг ижроси депутатлар  муҳокамасида

2012 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳамда “Ўзавтойўл” Давлат акциядорлик компанияси ва унинг тизимидаги корхоналарда “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши юзасидан Қўмита томонидан 2011 йил 3 июнда қабул қилинган қарорнинг амалда ижро этилишини ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ушбу масалага масъул бўлган вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари, депутатлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда, аввало, мустақиллик йилларида мамлакатимизда жаҳон андозаларига мос келадиган йўлларни, кўприкларни қуриш ва уларни реконструкция қилиш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, айниқса, кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган махсус Дастур асосида Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўллари участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш, инфратузилмани, транспорт ва коммуникацияларни комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар эътироф этилди.

Асосий эътибор, республикамиздаги автомобиль йўллари ва йўл хўжалиги соҳасидаги ишларга, хусусан, йўллар ва кўприкларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш механизмларини жорий этиш ишларига, бир сўз билан айтганда, соҳада кескин сифат ўзгаришларига эришиш масалаларига қаратилди. Қайд этилдики, Қўмитанинг ўтган йилги қарорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва тавсия этилган тадбирларни амалда бажариш борасида мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан тегишли чора-тадбирлар белгиланган, дастурлар қабул қилинган ҳамда шулар асосида муайян ишлар амалга оширилган. Аммо ўрганиш натижасида аниқланишича, Қўмита қарорида кўрсатилган хато ва камчиликлар аксарият ҳолатларда такрорланмоқда. Масалан, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг ҳамда унинг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларининг Республика йўл жамғармаси ва “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси тизимида тўлиқ қўлланилиши, молиявий ҳисоботларнинг юритилиши ва тўлов интизоми масалаларида ҳамон қатор камчиликларга йўл қўйилаётганлиги маълум бўлди.

Жумладан, Республика йўл жамғармаси ваколати доирасида “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси тизимига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти юзасидан, бухгалтерия ва молия ҳисоботи маълумотларини таҳлил қилиш, қурилиш ишларида дастлаб йўл қўйилган хато ва камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш борасидаги ишлар талаб даражасида ташкил этилмаган. “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси томонидан эса қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз вақтида бажарилмаслиги оқибатида муддатида топширилмаган объектларнинг сони янада кўпаймоқда ва, айни вақтда, бажарилган ишларда қўшиб ёзиш, маблағларни мақсадсиз сарфлаш, солиқларни ўз вақтида тўламаслик каби камчиликлар ҳамон мавжудлиги депутатларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди.

Амалдаги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг амалиётга татбиқ этилиши мамлакатимиз иқтисодиётини молиявий барқарорлаштиришдаги асосий омиллардан бири эканлигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу назорат-таҳлил маълумотлари депутатлар ва мутахассислар томонидан кенг муҳокама қилиниб қонунни ҳамда қонуности норматив ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 10863

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими