Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбекистон — Япония:  алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди 11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш ҳамда уларни янада ривожлантиришдир.

Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими? 18.11.2019
Ишсизлик нафақасининг миқдори ошадими?

2019 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрланаётган янги таҳрирдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан фракциялараро мунозара ўтказилди.

Давлат бюджети:  9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими? 18.11.2019
Давлат бюджети: 9 ой сарҳисоби депутатларни қониқтирдими?

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда, ўтган йилга нисбатан 5,7 фоизга ўсди. Истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 107,1 фоизни, аҳоли жон бошига умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 105,2 фоизни ташкил қилди.

Қонун билан тасдиқланаётган Давлат бюджетида нималар кўзда тутилмоқда? 13.11.2019
Қонун билан тасдиқланаётган Давлат бюджетида нималар кўзда тутилмоқда?

Бу йил парламент тарихида илк бор Давлат бюджети қонун билан мустаҳкамланмоқда. Бу, албатта, давлат бошқаруви секторининг барча даражаларининг бюджет борасидаги масъулиятини оширади ҳамда бюджет ижроси интизомини янада мустаҳкамлайди.

Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига қанча маблағ ажратилмоқда? 13.11.2019
Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига қанча маблағ ажратилмоқда?

Таъкидландики, мазкур лойиҳада 2020 йилда соғлиқни сақлаш соҳаси харажатлари 14,8 трлн. сўмни ёки 2019 йилги тасдиқланган параметрларга нисбатан 33,6 фоизга ошган ҳолда жами харажатларнинг 11,3 фоизини, ЯИМнинг эса 2,3 фоизини ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда 12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий динамикасини сақлаб қолган ҳолда, 5,5 фоиз (2021 йилда 5,8 фоиз, 2022 йилда 6,2 фоиз) миқдорда бўлиши назарда тутилмоқда. Хусусан, саноат ишлаб чиқариши ҳажми 6,5 фоиз, қурилишда 9,3 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,0 фоиз ва хизматлар соҳасида 5,6 фоиз кўпаяди, асосий капиталга инвестициялар 10,0 фоиз, товарлар ва хизматлар экспорти ҳамда импорт 8,0 фоиз ўсади.

Адлия органлари ва муассасалари фаолияти – парламент назоратида 11.11.2019
Адлия органлари ва муассасалари фаолияти – парламент назоратида

Таъкидлаб ўтилдики, Адлия вазирлиги томонидан Баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган мақсадли вазифаларни бажариш ва уларга эришиш юзасидан муайян ишлар амалга оширилган. Жумладан, вазирлик томонидан 15 та бандда кўрсатилган 39 та тадбирнинг бажарилиши назарда тутилган бўлиб, шундан 11 та банддаги 14 та топшириқнинг ижро муддати 2019 йилнинг I-III чораклари этиб белгиланган.

Аҳоли бандлиги соҳасидаги муносабатлар такомиллаштирилмоқда 08.11.2019
Аҳоли бандлиги соҳасидаги муносабатлар такомиллаштирилмоқда

Йиғилишда депутатлар ва экспертлар томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, меҳнат муносабатларининг янги шаклларини, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш билан боғлиқ шаклларини жорий этиш ҳамда меҳнат муносабатлари механизмларини янада такомиллаштириш тобора долзарблик касб этаётгани таъкидланди.

Норматив-ҳуқуқий  ҳужжат лойиҳалари  қандай келишилади? 07.11.2019
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари қандай келишилади?

– Мазкур қонун лойиҳасида, биринчи навбатда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўғридан-тўғри ишлашига устувор даражада эътибор қаратиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини ҳуқуқий, молиявий ва коррупцияга қарши экспертизасини ташкил этишга оид нормалар аниқ ифода этилиши мамлакатимиз қонунчилик амалиётини юқори даражага олиб чиқади, – дейди Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ўринбосари Акмал Раҳмонов.

Жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди 07.11.2019
Жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди

Мазкур ҳужжат билан жамоатчилик назоратининг субъектлари, объектлари, шакллари, бу соҳадаги ижтимоий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жамоатчилик назоратининг натижалари ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Шундай қилиб, мамлакатимизда жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича норматив-ҳуқуқий база шакллантирилган бўлиб, у тизимли равишда ривожланиб бормоқда.

Маҳаллий ҳокимликларнинг ўз бюджетини қабул қилиши қонун билан мустаҳкамланади 04.11.2019
Маҳаллий ҳокимликларнинг ўз бюджетини қабул қилиши қонун билан мустаҳкамланади

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунга қадар маҳаллий ҳокимликлар ўз бюджетини қабул қилишда республикадан етказилган рақамлар асосида тасдиқлаб қўяр эди. Улар бирор рақамни ўзгартириш ваколатига эга эмас эди. Бир сўз билан айтганда, маҳаллий Кенгашларда бюджетни қабул қилиш рамзий маънога эга эди.

Депутатларнинг танқидига нима сабаб бўлди? 30.10.2019
Депутатларнинг танқидига нима сабаб бўлди?

Қайд этилганидек, ҳисобот даврида тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, халқаро молия институтлари кредитлари, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан йил бошидан буён республикадаги тиббиёт муассасаларига 120 турдаги қиймати 50,0 млн. АҚШ долларига тенг тиббий асбоб-ускуналар етказиб берилган.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими