Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

13.10.2012
Қарор ижроси депутатлар муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2011 йил 16 сентябрдаги “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги БМТ Конвенциясининг миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилинган нормаларининг Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида бажарилишига доир назорат-таҳлил якунлари бўйича қарори ижроси юзасидан кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

17.09.2012
Ярим йиллик ҳисобот муҳокамаси

17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2012 йилнинг биринчи ярим йиллиги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.

11.09.2012
Дастур ижроси таҳлил этилди

2012 йил 11 сентябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури ва уни рўёбга чиқариш тадбирларининг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш якунларига бағишланган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

11.09.2012
Электрон маълумотлар базаси такомиллашмоқда

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳамда БМТнинг Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида экспертлар ва ННТларнинг электрон маълумотлар базасини ташкил этиш масалалари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

05.09.2012
Молия – банк соҳаси янада такомиллашмоқда

2012 йил 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамкорлигида “Молия-банк соҳасига хусусий капитални жалб этишнинг қонунчилик базасини такомиллаштириш масаласи”га бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

30.08.2012
Ходимлар меҳнатининг ҳуқуқий кафолатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

23.08.2012
Жамоат фондидаги учрашув

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясида АҚШ давлат департаментининг Демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича бюросининг глобал лойиҳалар бўлими директори П.Дэвис бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

21.08.2012
Қўмита эшитуви ўтказилди

Жорий йилнинг 21 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Мева-шарбат, боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий ишлаб чиқариш корпорацияси раисининг “Мамлакат аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш мақсадида Ўзбекистонда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, боғдорчилик маҳсулотларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермер хўжаликларида қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш ҳамда мазкур масалаларни назарда тутувчи ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида”ги эшитуви ўтказилди.

Қўмита эшитуви бўлиб ўтди 05.07.2012
Қўмита эшитуви бўлиб ўтди

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан 5 июль куни Халқаро меҳнат конференциясининг 101-сессиясида меҳнат масалалари бўйича қабул қилинган мажбуриятлар ижросига бағишланган эшитув ўтказилди.

29.06.2012
Назорат-таҳлил якунлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 29 июнь куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида “Наслчилик тўғрисида”ги Қонуннинг 17, 18 ҳамда 19- моддалари талабларининг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақидаги назорат-таҳлил фаолияти якунлари муҳокама этилди.

29.06.2012
Адлия вазирининг ахбороти эшитилди

2012 йил 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Н.Юлдашевнинг ахбороти эшитилди.

19.06.2012
Контрафакт маҳсулотлари – Давлат назоратида

2012 йил 19 июнь куни Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига контрафакт маҳсулотлари олиб кирилишининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши юзасидан назорат-таҳлил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими