Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

04.12.2012
Камчиликлар бартараф этилиши керак

2012 йил 4 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан депутатлар, республикамизнинг мутассадди вазирлик ва идораларининг вакиллари, банк раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Бюджет тизими тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қашқадарё вилоятидаги ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

30.11.2012
Қарор ижроси муҳокама қилинди

2012 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан қўмитанинг 2011 йил 5 майдаги “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Ўзавтойўл” ДАКда ижроси ҳақидаги қарори бажарилишига ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар мониторингига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

15.11.2012
Аҳоли бандлигини таъминлаш – муҳим вазифа

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг “2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”нинг 9 ойлик ижроси юзасидан ахбороти ва “2013 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таьминлаш дастури” лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди.

13.11.2012
Бюджетнома қўшма мажлисда муҳокама этилди

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари томонидан Экоҳаракат депутатлар гуруҳи билан ҳамкорликда 2013 йилги Бюджетнома, шу жумладан, 2013 йилги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган қўшма мажлис ўтказилди.

Иккита янги телеканал ташкил этиш режалаштирилмоқда 13.11.2012
Иккита янги телеканал ташкил этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси 2013 йилги Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Давлат бюджети – истиқбол кўзгуси 13.11.2012
Давлат бюджети – истиқбол кўзгуси

2012 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг мутасадди вазирлик ва идораларнинг вакиллари, мутахассислар, қўмита қошидаги жамоат экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2013 йилга Бюджетнома – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси ва солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

Амалий таклифлар билдирилди 12.11.2012
Амалий таклифлар билдирилди

Ўзбекистон РеспубликасиОлий Мажлиси Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масала муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

02.11.2012
Мактабгача таълимнинг ҳолати ҳақида ахборот эшитилди

2012 йил 2 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Халқ таълими вазирининг «Болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб этишнинг ҳолати ва истиқболлари: ҳуқуқий асосини такомиллаштириш» мавзусидаги ахбороти эшитилди.

31.10.2012
Қўмита эшитуви ўтказилди

2012 йил 31 октябрь куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи томонидан “2008‑2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий стратегияси ва Ҳаракат режаси амалга оширилишининг бориши тўғрисида”ги масалалар юзасидан эшитув ўтказилди.

24.10.2012
Ишчи гуруҳи қонун лойиҳаси муҳокамасида

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан“Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси юзасидан ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди.

Медиа соҳа ривожи доимий эътиборда 21.10.2012
Медиа соҳа ривожи доимий эътиборда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Тегишли идора ва ташкилотлар, нашриёт-матбаачилик корхоналари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ва “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонунларнинг Андижон ҳамда Сирдарё вилоятларидаги ижроси муҳокама этилди.

Ахборот тарқатиш борасидаги фаолиятлар таҳлил қилинди 19.10.2012
Ахборот тарқатиш борасидаги фаолиятлар таҳлил қилинди

2012 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Жаҳон» ахборот агентлиги ҳамда Маданий ва гуманитар алоқалар бўйича бошқармасининг хорижда Ўзбекистон Республикасининг ташқи ва ички сиёсати тўғрисидаги ҳаққоний ахборотни тарқатиш борасидаги фаолияти ҳақида»ги масалани назорат-таҳлилий ўрганиш якунлари кўриб чиқилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими