Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

27.12.2013
Репродуктив саломатлик – соғлом авлод гарови

2013 йилнинг 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси "Болалар ва ўсмирларнинг репродуктив саломатлиги - соғлом авлод гарови” мавзуидаги сайёр давра суҳбати ўтказди.

27.12.2013
Кутубхоналар интеллектуал эҳтиёжлар хизматида

Жорий йилнинг 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятидаги ижроси ҳақидаги масала кўриб чиқилди.  

27.12.2013
Ечимини кутаётган муаммоларга эътибор қаратилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг 27 декабрь куни “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги ижроси юзасидан назорат-таҳлил фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. 

26.12.2013
Фуқаролар мурожаатлари мониторинги натижалари

2013 йил 26 декабр куни Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Омбудсманнинг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси мониторинги натижалари хусусидаги таҳлилий маърузаси тингланди.  

26.12.2013
Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш масаласи депутатлар муҳокамасида

Жорий йилнинг 26 декабрь куни  Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси бўйича 2012 йилда қабул қилинган қарори юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекс раҳбарининг ахборотини эшитишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

25.12.2013
Қарор ижроси натижалари муҳокама қилинди

2013 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. 

24.12.2013
Иқтидорли ёшлар билан суҳбат

2013 йилнинг 24 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда “Камолот” ЁИҲ томонидан бир гуруҳ фаол ёшлар иштирокида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди. 

24.12.2013
Семинар Экоҳаракат депутатларининг навбатдаги вазифаларига бағишланди

2013 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан 2014 йил мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши муносабати билан келгусидаги устувор вазифалар ҳамда “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди. 

20.12.2013
Давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йилги иш режасига биноан, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитамиси томонидан 2013 йил 20 декабрь куни Қонунчилик палатасида “БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан маъқулланган “Суд органлари мустаққиллигининг асосий принциплари” ва миллий қонунчилигимизнинг долзарб масалалари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.   

16.12.2013
Ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш – замон талаби

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда барча сиёсий партиялар фракцияларининг ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар. 

13.12.2013
Соғлом эътиқод – соғлом дунёқараш демакдир

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан 2013 йилнинг 13 декабрь куни «Марказий Осиё ҳудудида радикал диний экстремистик ғояларнинг тарқалиши ва авж олишига сабаб бўлувчи замонавий таҳдидлар ва унинг олдини олиш масалалари» мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди.

13.12.2013
Чорвачиликни ривожлантиришга эътибор қаратилди

Жорий йилнинг 13 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган “Ўзбекистонда чорвачилик ривожланишининг хусусиятлари ва ҳуқуқий асослари” мавзуида илмий-амалий конференцияда соҳага оид ҳуқуқий муносабатлар ҳақида сўз юритилди. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими