Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

13.02.2014
Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимида ислоҳотлар давом этмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси 2014 йилнинг 13 февраль куни “Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш чора-тадбирларини амалга оширишнинг ҳолати ва истиқболлари” мавзусида конференция ўтказди.  

05.02.2014
Cуд экспертизасида янгилик

Жорий йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган, ДНК маълумотлари (геном ахбороти) миллий базасининг ҳуқуқий асосини яратишга қаратилган «Геном маълумотларини давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.  

04.02.2014
Ҳуқуқий эксперимент: якуний натижалар ва самарадорлик

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзолари ҳуқуқий экспериментни ўтказишдан кўзланган мақсад, унинг якуний хулосалари ва галдаги вазифалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

03.02.2014
Матбуот конференцияси ўтказилди

2014 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати ҳамкорлигида “Қўмитанинг 2013 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2014 йил – “Соғлом бола йили”да белгилаган устувор вазифалари” мавзуида матбуот конференцияси ўтказилди. 

31.01.2014
Биржалар фаолиятига замонавий технологиялар

Шу йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳамкорлигида “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш масалалари” мавзусига бағишланган семинар-муҳокама ўтказилди. 

29.01.2014
Парламент комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

23.01.2014
Аниқ вазифалар белгилаб олинди

2014 йил 23 январь куни қуйи палатанинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг ўтган 2013 йилда амалга оширган ишлари таҳлили ва жорий йилдаги устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

18.01.2014
Фарзандлари соғлом юрт қудратлидир

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг ўз вақтида, пухта ишлаб чиқилиши, амалиётга муваффақиятли татбиқ этилиши ва бу эзгу мақсад ҳозир ҳам изчиллик билан давом эттирилаётгани натижасида ҳар томонлама етук, баркамол авлод камол топди. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганидек, фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлади, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлади. Шундай устувор мақсадлар Соғлом бола йилининг асосий йўналишларини ҳам ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзолари иштирокида ўтказилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди.  

15.01.2014
Чиқиндилар билан боғлиқ масалалар муҳокамаси

2014 йил 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбeкистон Рeспубликaсининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш мавзусига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.  

14.01.2014
Акциядорлик жамиятлари истиқболини кўзлаб

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 14 январь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини янги таҳрирда қабул қилиш асослари ва зарурияти мавзуида депутатлар, вазирлик ва идоралар, етакчи тижорат банклари, акциядорлик компаниялари, ҳуқуқшунослар ва экспертлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

07.01.2014
Қўмитанинг навбатдаги вазифалари белгилаб олинди

Жорий йил 7 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” деб номланган маърузасида баён этилган йўналишлардан келиб чиққан ҳолда аграр соҳани ривожлантиришга оид вазифалар белгилаб олинди.   


Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими