Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Матбуот конференцияси “онлайн” кўринишда тақдим этилди

Матбуот конференцияси “онлайн” кўринишда тақдим этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Пойтахт” бизнес-марказида “2010-2011 йиллардаги фаолият якунлари, 2012 йил устувор вазифалари: ҳисобот, таҳлил ва таклифлар” мавзуида матбуот конференциясини ўтказди. Қўмитанинг мазкур матбуот анжумани Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятлари билан бир пайтнинг ўзида видео-конференция шаклида ташкил этилди.

Қўмита раиси М. Тешабоев томонидан тақдим этилган ҳисоботда Қўмитанинг 2010-2011 йиллардаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг “Мамлакатимизни модернизациялаш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – бизнинг асосий мақсадимиз”, “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” ҳамда “Барча интилишларимиз ва дастурларимиз Ватанимизни янада ривожлантириш ва халқимиз фаровонлигини ошириш йўлида” деб номланган маърузаларида белгилаб берилган вазифаларни, шунингдек мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар билан узвий боғлиқ ҳолда аграр соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича парламент ваколатлари доирасидаги вазифаларга қаратилгани таъкидланди.

Қўмитанинг 2010-2011 йиллардаги асосий фаолият йўналишлари юзасидан тақдим этилган умумий маълумотларда тизимли ва профессионал фаолиятни ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар депутатлар томонидан профессионал парламентнинг олдинги йиллардаги тажрибаси бўйича, хусусан, ўтган даврда йўл қўйилган хато ва камчиликлардан чиқарилган тўғри хулосалар ҳамда эришилган ютуқлар бўйича атрофлича ўрганишлар асосида чуқур таҳлил этилгани қайд этилди. Янгилик сифатида, тўртта асосий мезон – Аграр ва сув хўжалигига оид Қонунлар бўйича, Аграр соҳа тармоқлари бўйича, Аграр соҳага тааллуқли вазирлик, идора ва бошқа етакчи нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик қилиш бўйича ҳамда Республика ҳудудлари бўйича Қўмита аъзоларинингихтисослашувлари белгиланган ва аниқ вазифалар тақсимоти амалга оширилган. Қўмита аъзолари томонидан индивидуал иш режалари ишлаб чиқилиши ва уларнинг ижроси юзасидан Қўмитанинг ҳафталик йиғилишларида ахборот бериб бориш амалиёти жорий этилиб, бу ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. 2010 йил давомида ўтказилган жами 40та ишчи ва 6 та кенгайтирилган йиғилишда 160 дан зиёд масала муҳокама этилган бўлса, 2011 йил якунлари бўйича ушбу кўрсаткичлар тегишинча 43 та ва 12 тани ҳамда 200дан ортиқни ташкил этган, уларнинг барчаси юзасидан қабул қилинган қарорлар фаолиятни самарали ташкил этиш масаласида ижобий натижаларни амалда кўрсатмоқда. Қўмита қарори билан етакчи амалиётчи олим, ҳуқуқшунос ҳамда соҳанинг етук мутахассисларидан иборат жамоатчилик экспертлар гуруҳи ташкил этилган.

Анжуманда Қўмита томонидан қонун ижодкорлиги ҳамда назорат-таҳлил фаолияти борасида амалга оширилган ишларга, уларни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида урғу берилди. Таъкидландики, қабул қилинган қонунларнинг жойлардаги ижросини назорат қилиш, алоҳида ҳуқуқий меъёрларни такомиллаштириш ишларига мутахассис ва экспертларни кенг жалб этган ҳолда уларнинг натижаларини доимий мониторинг қилиб бориш бу борадаги ишлар самарадорлигини оширмоқда.

Ҳисобот даврида ўтказилган тадбирлар ҳамда сайловчилар билан учрашувлар борасида эса эришилган амалий натижаларга ва аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари масалаларига алоҳида урғу берилгани ҳолда қатор аниқ хулоса ва амалий тавсиялар билдирилди.

Қўмита ўтган даврда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш масалаларига доимий эътибор қаратгани алоҳида қайд этилди ва навбатдаги режалари баён қилинди.

Қўмитанинг 2012 йил учун асосий фаолият йўналишлари режасида қонун лойиҳаларини ҳар томонлама пухта ва мустаҳкам тайёрлаш, парламент назорат-таҳлил фаолияти ҳамда қўмита эшитувлари, шунингдек соҳа мутахассислари, олимлар, экспертлар гуруҳи аъзоларини кенг жалб қилган ҳолда қатор амалий тадбирлар ўтказиш белгилаб олинган. Уларнинг аксарияти қўмитада қонун ташаббускорлиги асосида тайёрланаётган қонун лойиҳаларининг муҳокамаси ҳамда 2010-2011 йилларда қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш масалаларига қаратилган.

Шунингдек, Қўмита 2012 йилда “Фермер хўжалиги тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ветеринария тўғрисида”ги (янги таҳрирда), “Мамлакатда чорвачилик соҳаси ривожланишини жадаллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар лойиҳалари юзасидан талай ишларни олиб боришни режалаштирган.

Анжуманда Қўмита фаолияти бўйича қатор хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Тадбир доирасида бир қатор ОАВ вакилларини тақдирлаш амалга оширилди.


Кўришлар сони: 7261

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими