Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Кенгайтирилган қўшма мажлис

Кенгайтирилган қўшма мажлис Кенгайтирилган қўшма мажлис Кенгайтирилган қўшма мажлис Кенгайтирилган қўшма мажлис

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари томониданЭкоҳаракатдепутатлар гуруҳи билан ҳамкорликда2012 йилги Бюджетнома, шу жумладан, 2012 йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурилойиҳалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган қўшма мажлис бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари М. Мирзаев, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. Мусаев, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Ш. Ҳамроев ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Б. Алимуҳаммедовларнинг, шунингдек тегишли идора, ташкилот ва жамғармалар раҳбарларининг мавзу юзасидан ахборотлари тингланди.

Тадбирда, мамлакатда қабул қилинган иқтисодий тараққиёт модели ва унинг тамойиллари асосида ишлаб чиқилган, чуқур ўйланган ва узоқни кўзловчи мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш дастурининг босқичма-босқич амалга оширилиши жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига, молия ва банк тизимига салбий таъсирини кескин пасайтиришга ҳамда иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсиши ва макроиқтисодий мувозанатлашуви таъминланишига имкон яратгани таъкидланди.

Солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда Давлат бюджетининг 2012 йилги лойиҳаси мамлакатнинг барқарор, изчил ва мувозанатлашган макроиқтисодий юксалишни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини, аҳолининг реал даромадлари барқарор ўсиши ва турмуш даражаси ошишини, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 мартдаги Қарорига мувофиқ тасдиқланган Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича Давлат дастурини бажариш 2012 йилда ҳам давом эттирилади. Унинг доирасида мелиорация тармоқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тозалаш тадбирларини амалга оширишга Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси орқали 210,0 млрд.сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.

Аҳоли пунктларини ободонлаштириш, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлларини сақлаш ҳамда шаҳарлар ва туманларнинг инфратузилмаларини қўллаб-қувватлаш харажатларининг ЯИМ ҳажмига нисбатан 0,4% миқдорида бўлиши кутилмоқда.

2012 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар миқдорини босқичма-босқич ошириш, ўз навбатида, аҳоли турмуш сифати яхшиланиши ва даромадлари ошишига имконият яратади.

2012 йилда ҳам бюджет барқарорлигини таъминловчи самарали ва барқарор солиқ тизимини яратиш - солиқ сиёсати соҳасидаги устувор йўналиш бўлиб қолиши белгиланган. Ўтган йиллардаги каби хўжалик юритувчи субъектларга солиқ юкини янада пасайтиришга, солиқ тизимини соддалаштиришга, солиқ солиш объектларини яшириш ва камайтириб кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича солиқ маъмурчилиги чораларини кучайтиришга йўналтирилган.

Қизғин кечган баҳс-мунозараларда депутатлар ҳозирги вақтда бюджет жараёни турли йилларда қабул қилинган, бюджет тизими ривожланишининг турли босқичларида алоҳида муҳим вазифаларнинг ечимини ўзида акс эттирган кўп сонли қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши, бунда бюджет жараёни бўйича қонун ҳужжатларининг сони кўплиги ва тарқоқлиги бюджет қонунчилигининг айрим қоидалари такрорланишига ва нотўғри талқин қилинишига олиб келаётганлиги тўғрисида тўхталиб, бюджет сиёсатини янада такомиллаштириш, бюджет тизимининг мукаммалиги ва шаффофлигини ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси депутатлар ва мутахассислар ўртасида алоҳида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Дастур лойиҳаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг 2011 йил 15 июлдаги қўшма қарори ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳамда туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари фаол иштирокида ишлаб чиқилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Йиғилиш якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи вакилларининг мавзу юзасидан расмий муносабатлари билдирилди, баён этилган фикр ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда, 2012 йилги Бюджетнома, шу жумладан, 2012 йилги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурилойиҳалари юзасидан тегишли маълумотларни тўла қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг Олий Мажлис Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлиси муҳокамасига киритилишини маъқуллаш ҳақидаги қўмиталар ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 7977

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими