Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ижтимоий соҳани ривожлантириш устувор вазифа

Ижтимоий соҳани ривожлантириш устувор вазифа

Ўзбекистон РеспубликасиОлий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг « Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги масала муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Мамлакатда қабул қилинган иқтисодий тараққиётнинг ўзига хос модели ва тамойиллари асосида ишлаб чиқилган, чуқур ўйланган ва узоқни кўзловчи мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш дастурининг босқичма–босқич амалга оширилиши жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига, молия ва банк тизимига салбий таъсирини кескин пасайтиришга ҳамда иқтисодиётнинг ўсиши ва макроиқтисодий мувозанатлашувига имкон яратди.

Солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда Давлат бюджетининг 2012 йилги лойиҳаси мамлакатнинг барқарор, изчил ва мувозанатлашган макроиқтисодий ривожланишини назарда тутган бўлиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини, аҳолининг реал даромадлари барқарор ўсишини таъминлашга қаратилгандир.

Давлат бюджетининг 2012 йилги даромадлари 20393,9 млрд. сўм бўлиши кутиляпти.

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган марказлашган инвестициялар ҳажми 2011 йилдаги 965,8 млрд.сўм ёки ЯИМга нисбатан 1,24 % ўрнига 2012 йилда 1300,0 млрд. сўмни, яъни ЯИМга нисбатан 1,35 %ни ташкил этади ва шу ўрнида соғлиқни сақлаш объектларини қуриш, қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш, сув тармоқлари ва иншоотларини қуриш, қишлоқ жойларда янги барпо этилаётган яшаш масканларида ижтимоий объектлар қуриш дастурларини давом эттириш имконияти яратилади.

Давлат бюджети харажатларида ижтимоий соҳани ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб–қувватлаш харажатларини улуши 2011 йилдаги 58,5 % дан 2012 йилда 58,6 %гача ошириш назарда тутилган.

Келгуси йилнинг Давлат бюджетида соғлиқни сақлаш харажатларининг улуши 2011 йилги ЯИМга нисбатан 2,8 фоиз ёки 2206,9 млрд. сўм ўрнига 2012 йилда ЯИМга нисбатан 2,9 фоиз ёки 2843,6 млрд. сўмгача ўсиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш муассасалари учун озиқ–овқат ва дори–дормонлар харажатларини 2011 йил учун тасдиқланган параметрларга нисбатан 1,15 баробарига кўпайтириш таклиф қилинмоқда.

2012 йилда ижтимоий нафақалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари учун бюджет маблағларининг ҳажмини, жумладан иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар миқдорини ошириш ва уларни тайинлашнинг аниқ йўналтирилганлигини кучайтириш бўйича охирги йилларда кўрилган чора–тадбирлар ҳисобига аҳоли даромадлари ва фаровонлиги сезиларли даражада ортганлигини инобатга олган ҳолда ЯИМга нисбатан 2%ни ташкил этади.

Йиғилишда депутатлар 2012 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси тўғрисида ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини баён этиб, амалий тавсиялар билдирдилар.

Муҳокама этилган масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 5494

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими