Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Илм-фан ривожини кўзлаб

Илм-фан ривожини кўзлаб

2011 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишларининг фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларига оид қисмига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилиб Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этилган “Солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда Давлат бюджетининг 2012 йилги лойиҳаси” Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов томонидан мамлакат ҳукуматининг 2011 йил 21 январдаги мажлисида белгилаб берилган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор йўналишлардаги вазифаларнинг ижросига қаратилган Давлат бюджетининг мувозанатлашганлиги, мамлакатнинг барқарор, изчил макроиқтисодий ривожланиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланиши, аҳолининг реал даромадлари барқарор ўсиши ва турмуш даражасини оширишни таъминлаши эътироф этилди.

Йиғилиш иштирокчилари ижтимоий соҳани ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб–қуватлаш харажатлари улушини 2012 йилда 58,6 фоизгача ошириш ёки 12536,3 млрд. сўм режалаштирилгани, жумладан, халқ таълимига 7223,5 млрд. сўм, олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантиришга 70,0 млрд. сўм, маданият ва спорт соҳасига 226,9 млрд. сўм, фанни ривожлантиришга 140,3 млрд. сўм ҳажмида молиялаштирилаётганлиги борасида фикрлар билдирилиб, лойиҳада ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга берилаётган эътибор тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Муҳокама жараёнида илм-фан ва унинг ютуқларини жорий этишни назарда тутган ҳолда соҳани молиялаштириш масалаларига янгича ёндашувлар лойиҳада ўз аксини топганлигига алоҳида эътибор қаратилди. 2012 йилда илм-фан соҳасига йўналтириладиган харажатларни жорий йилга нисбатан 1,3 бараварга ошириш таклиф қилинганлиги – бу давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга оширувчи муассаса ва ташкилотларнинг технологик ва лаборатория асбоб-ускуналарини модернизация қилишни давом эттириш имконини бериши таъкидланди.

Бундан ташқари, илмий тадқиқотларни бюджетдан молиялаштириш бўйича таклиф қилинаётган тартибни жорий этиш илмий грантларни амалга ошириш учун ажратилаётган бюджет маблағларидан янада оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда тадқиқот натижаларига эришиш бўйича буюртмачиларнинг талабчанлигини ошириш назарда тутилганлиги соҳани молиялаштириш масалаларида бозор иқтисодиёти тамойилларидан келиб чиқилаётганлиги кузатилиши эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишларининг фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларига оид қисми ҳақида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 8324

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими