Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Эшитув савол-жавоб ва баҳс-мунозара шаклида ўтказилди

Эшитув савол-жавоб ва баҳс-мунозара шаклида ўтказилди

Жорий йилнинг 2 август куни Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида “Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг Кичик бизнес корхоналари, жумладан, фермер хўжаликлари томонидан ўз маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш учун сертификат ва рухсатномалар олишга оид ҳуқуқий асосларнинг янада такомиллаштирилиши ҳақидаги ахборотлари эшитилди.

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган мазкур эшитувда илк бора фақат савол-жавоб ҳамда баҳс-мунозара олиб бориш амалиёти қўлланилди.

Унда тадбир иштирокчилари бевосита Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Камолов, Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ва “Ўзстандарт” агентлиги бош директори А. Абдувалиевларга мавзу юзасидан, уларга аввалдан тақдим этилган мукаммал ёзма ва электрон шаклдаги ахборотлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар.

Мутасадди раҳбарлар депутатлар ҳамда тадбир иштирокчиларининг жами 50 дан ортиқ саволларига атрофлича ва мукаммал жавоблар бердилар. Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш учун рухсатномалар бериш қоидаларининг ошкоралиги ва уларга амал қилиниши ҳолатлари, фермер хўжаликлари ва кичик бизнес корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ташқи бозорларда сотишга кўмаклашувчи инфратузилмалар фаолиятини ривожлантириш, маҳсулотларни ташқи бозорларда сотишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва унинг самарадорлигини оширишни рағбатлантирувчи ҳуқуқий омиллар, маҳсулотларни тайёрлаш, сотиш, қайта ишлаш ва экспортга чиқаришга хорижий сармояларни жалб этиш институционал тизимининг хуқуқий асослари ва уни либераллаштириш борасидаги ишлар юзасидан савол-жавоб ва баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Шунингдек, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” давлат дастурига мувофиқ тайёрланган “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсатномалар бериш тартиб-қоидалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасида назарда тутилаётган, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашга оид янги нормалар юзасидан ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорларда сотишга оид рухсатномалар ва сертификатлар олиш жараёнларини янада соддалаштириш бўйича атрофлича сўз юритилиб,амалий таклифлар билдирилди.

Таъкидландики, кичик бизнес субъектлари ҳамда фермер хўжаликлари ўз маҳсулотларини экспорт қилиши учун қулай муҳит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мажбурий сертификатлаштиришдан чиқарилди. Яъни, экспорт жараёнида божхонада тадбиркорлардан мувофиқлик сертификати талаб қилинмайди. Бу эса ўз навбатида, тадбиркорларни вақтини ва маблағларини тежашга олиб келади.

Савдо-саноат палатаси экспортёр корхоналарга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 22 та хорижий давлатда ўз вакилликларини ташкил этиб, 52 та хорижий ташкилот билан ҳамкорлик ўрнатганлиги эътироф этилди.

Иштирокчилар томонидан айни пайтда маҳаллий сертификатларнинг аксарияти хорижий мамлакатларда тан олинмаслиги, импорт қилаётган мамлакатларда сертификат олиш жараёнининг мураккаблиги, ISO стндартларини корхоналарда тадбиқ этиш, билан боғлиқ харажатларнинг юқорилиги каби муаммолар мавжуд эканлиги таъкидланди.

Тадбир якунида экспорт қилиш жараёнида рухсатнома ва сертификатлар бериш тизимини янада соддалаштириш борасида қўшимча амалий чоралар кўриш, соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича тегишли хулоса ва тавсиялар ҳамда Қўмита қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 7689

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими