Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Жамоатчилик томонидан берилган таклифлар инобатга олинадиган бўлди

Жамоатчилик томонидан берилган таклифлар инобатга  олинадиган бўлди

Қизғин ўтаётган тадбирда2018 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясида белигиланган вазифаларнинг ижроси атрофлича муҳокама қилинмоқда.

Муҳокамалар жараёнида аҳоли билан йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича очиқ мулоқотлар етарли даражада олиб борилмагани, жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмагани депутатларнинг эътирозларга сабаб бўлди.


Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мазкур масала юзасидан жамоатчиликнинг фикрини билиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб сайти(parliament.gov.uz), интернет нашрлари(kun.uz, gazeta.uz) ҳамда facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган эди. Эътиборлиси, мазкур жараёнда фуқароларнинг ушбу масалага бефарқ эмаслиги аён бўлди. Фуқаролардан келиб тушган йўл ҳаракати хавфсизлигига тааллуқли масалаларнинг айримлари жойида ҳал этиладиган ва унинг ижроси назоратга олинадиган бўлди. Чуқур таҳлил, мутасадди ташкилотлар билан келишиладиган, давлат бюджетидан маблағлар талаб этадиган масалалар ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, Ҳукуматга таклифлар киритиладиган бўлди.

Йиғилишда фуқаролар томонидан билдирилган айрим таклифларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича ҳам келишиб олинди. Хусусан, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда йўл ҳаракати хавфсизлик соҳасидаги айрим моддаларда қоидабузарларга нисбатан жарималарнинг энг ками ва энг кўпи белгиланган. Тадбирда мазкур жарималарнинг энг минимал даражасини қўллаш таклифи билдирилди. Шу билан бирга ҳуқуқбузарликни такроран содир этганларга нисбатан ҳам жарималарни камайтирилган миқдорда тўлаш таклифлари атрофлича муҳокама қилинди.


Бундан ташқари эшитувда Ҳукумат даражасида республикамизнинг хоҳлаган ҳудудида автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш мумкинлиги бўйича қоидалар киритиш, светофорли чорраҳаларда ўнга бурилиш белгиларининг қамровини кенгайтириш, ҳайдовчилик гувоҳномаларини йўқотган шахсларга дубликат беришда тиббий маълумотномаларни талаб қилишни бекор қилиш, жарима майдонларида автотранспорт воситаларини сақлаш муддатларини қатъий белгилаш ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишда инсон омилини камайтириш орқали назарий имтихонларни онлайн шаклда ўтказиш таклифлари маъқулланди.


Тадбирда депутатлар йўл-транспорт ҳодисасини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларисиз ҳодиса иштирокчилари томонидан мустақил расмийлаштириш механизмини жорий этишни ҳам таклиф қилдилар.


Шунингдек, йўлларда йўл-транспорт ходисаларининг содир этилиши, тирбандликнинг ҳосил бўлишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши профилактикаси тизимини такомиллаштириш бўйича мутасадди ташкилотларга таклифлар берилди.

Эшитув якунида қўмита томонидан мазкур масала устидан доимий парламент назорати олиб борилиши тўғрисида маълум қилинди.

 


Кўришлар сони: 227

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими