Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Электрон парламент” ахборот тизимининг роли ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Видеоконференция тарзида ташкил этилган тадбирда парламент қуйи палатаси депутатлари, Девони ходимлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ягона интегратор “UZINFOCOM” МЧЖ вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депутатлар корпуси ишининг самарадорлигини ошириш, қабул қилинган қонунларни ижрочиларга етказиш ва халқ билан мулоқотни ташкил этишнинг самарали механизмларини ривожлантиришда “Электрон парламент” ахборот тизимининг роли муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шундан сўнг Ягона интегратор “UZINFOCOM” МЧЖ Бош директори Эмиль Гимранов “Электрон парламент” ахборот тизими доирасида ишлаб чиқилган oliymajlis.gov.uz, deputat.gov.uz ҳамда qonun.gov.uz тизимларининг ҳуқуқий асослари, уларда қўйилган талаблар ва бошқа ташкилий масалалар тўғрисида маъруза билан чиқиш қилди.

Қонунчилик палатаси Девонининг ахборот-коммуникация технологиялари бўлими ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимлари тадбир иштирокчиларига ишлаб чиқилган тизимларнинг имкониятлари ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича тушунтиришлар бериб ўтишди.

Таъкидланганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси электрон ҳужжат айланиш тизими интернет тармоғида oliymajlis.gov.uz домени остида фаолият юритади ҳамда тизим маъмурлар томонидан олдиндан бириктирилган роллар асосида ўз шахсий кабинетларига кирадилар.

Шахсий кабинет имкониятлари фойдаланувчига бириктирилган ролларга боғлиқ бўлиб, бир фойдаланувчи бир пайтнинг ўзида бир нечта ролларга эга бўлиши мумкин.

Электрон ҳужжат айланиш тизими “Электрон парламент” нинг асосий таркибий қисми ҳисобланиб, барча амалий жараёнлар айнан шу тизимда амалга оширилади ва барча маълумотлар унда сақланади.

Ўзбекистон Республикаси депутатлар портали интернет тармоғида deputat.gov.uz домени остида фаолият юритади. Портал асосан аҳоли учун мўлжалланган бўлиб, у орқали портал сайловчига унинг Қонунчилик палатасидаги депутатини (сайловчининг доимий яшаш манзили асосида) аниқлаб беради.

Сайловчи бевосита ўз депутатига мурожаат юбориши, онлайн чат орқали суҳбатлашиши, шунингдек, депутат айни пайтда қайси қонун лойиҳаси билан банд эканлиги, фаолияти билан боғлиқ статистик маълумотлар билан танишиш имкониятига эга бўлади.

Фойдаланувчи томонидан юборилган мурожаат ва сўров автоматик тарзда Қонунчилик палатаси электрон ҳужжат айланиш тизимидаги депутатнинг шахсий кабинетига келиб тушади. Депутатнинг мурожаат ва сўровга жавоби, мурожаат асосидаги депутатлик сўрови сайловчи кабинетига автоматик тарзда йўналтирилади.

Сайловчи депутатнинг жавобини баҳолаш имкониятига эга бўлади, яъни 5 баллик мезонда.

Қонун ижодкорлиги тизими интернет тармоғида qonun.gov.uz домени остида фаолият юритади ва унинг асосий вазифаси аҳолига Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари, уларнинг ҳолати ва улар юзасидан овоз бериш натижалари ҳақида маълумот тақдим этиш саналади.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар ҳамда ўз таклифларини илгари сурдилар.


Кўришлар сони: 186

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...

Тадбирлар тақвими