Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Миллий мудофаа саноатини ривожлантириш мамлакат мудофаа салоҳиятини юксалтиради

Миллий мудофаа саноатини ривожлантириш мамлакат мудофаа салоҳиятини юксалтиради

2020 йил 20 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Миллий мудофаа саноати комплекси: янги технологияларни жорий этишнинг истиқболли вазифалари” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Мудофаа саноати давлат қўмитасининг мутасадди раҳбарлари, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ҳамда журналистлар иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, бугунги кунда миллий мудофаа саноати комплексининг ишлаб чиқариш базасини янада такомиллаштириш ва модернизация қилиш мақсадида Мудофаа саноати давлат қўмитаси тасарруфидаги корхоналар замонавий, энергия тежовчи, рақамли-дастурлаштирилган бошқарувли дастгоҳлар ва ускуналар билан босқичма-босқич жиҳозланмоқда.

Шунингдек, Мудофаа саноати давлат қўмитаси томонидан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва манфаатдор хорижий шериклар билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, шунингдек ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва модернизация қилиш соҳасидаги талаб юқори бўлган технологияларни ўзлаштириш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Тадбирда Қуролли Кучларни ҳарбий ва икки мақсадда фойдаланишга мўлжалланган маҳсулотлар билан таъминлаш, бунда устувор равишда миллий мудофаа саноати комплекси корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни харид қилиш ҳамда уларда энг зарур маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва маҳаллийлаштириш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Семинарда Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан бирга давлат мудофаа буюртмаларини шакллантириш ва бажаришни таъминлашга айрим муаммоли масалалар муҳокама этилди ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан кўрилиши лозим бўлган чоралар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ҳам фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Семинар якунида миллий мудофаа саноати комплексини янада ривожлантириш ҳамда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

 


Кўришлар сони: 72

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...

Тадбирлар тақвими