Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Рақамли иқтисодиётнинг қонунчилик асосларини такомиллаштириш масаласи муҳокама марказида бўлди

Рақамли иқтисодиётнинг қонунчилик асосларини такомиллаштириш масаласи муҳокама марказида бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Рақамли иқтисодиётнинг қонунчилик асосларини ривожлантириш мавзусида давра суҳбати видеоконференц алоқа шаклида ўтказилди

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ахборот технологиялари инсон фаолияти соҳаларига қанчалик тез жорий этилаётган бўлса, мазкур соҳалар шу даражада тез ривожланмоқда. Эндиликда, юртимизда идоралараро ҳужжат айланиши, иқтисодиёт, айниқса хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланиши айнан ахборот технологияларининг жорий этилишига боғлиқ.

Ҳар қандай соҳани ривожлантиришда энг аввало, ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш керак. Бугунги кунда рақамли иқтисодиётнинг қонунчилик асосларини ривожлантириш бўйича қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Мазкур ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари, экспертлар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О. Пекос ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Таъкидланганидек, глобал рақамли иқтисодиёт амалиётига миллий қонунчиликни уйғунлаштирган ҳолда рақамли иқтисодиётнинг қонунчилик асосларини ривожлантириш бугунги кун талабларидан биридир.

Шундан келиб чиқиб, тадбирда рақамли иқтисодиётнинг қонунчилик асослари, жумладан, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисидап”ги, “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар олинди.

Тадбирда депутатлар маърузачиларга бир қатор саволлар билан мурожаат қилиб, ўз таклифларини бердилар.

Тадбир сўнгида билдирилган таклифлар, фикр-мулоҳазалар асосида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 99

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...

Тадбирлар тақвими