Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари ҳаётимизда қай даражада акс этмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган тадбирда ушбу саволлар юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим вазирликларининг ахборотлари эшитилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 28,4 фоизга етказилган. Меҳнат бозори талабларига кўра, янги 9 та таълим йўналишлари ва 37 та мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборотида қайд этишича, 2020/2021 ўқув йилида пандемия муносабати билан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат кундузги таълим йўналишлари талабалари учун белгиланган тўлов-контракт миқдорларига 10 фоизлик чегирма берилган. Натижада талабалар ва уларнинг ота-оналарининг 200,0 млрд.сўмдан зиёд маблағлари иқтисод қилинган.

Халқ таълими вазирлигининг ахборотига кўра, янги ўқув йилини қай тарзда бошлаш кераклиги бўйича жамоатчилик фикри ўрганилган. 5 млн.га яқин ота-оналар ўртасида ўтказилган сўровномаларда анъанавий таълим шаклини 4,2 млн. нафар ота-она , 754 минг нафари эса масофавий таълим шаклини танлашган.

Шу муносабати билан сентябрь ойидан босқичма-босқич санитария-гигиена талабларига тўлиқ жавоб берадиган, туман халқ депутатлари Кенгаши қарорлари билан 29 сентябрь ҳолатига 9 869 та (98 фоиз) мактабда анъанавий таълим жараёни ташкил қилинди. Ўқувчиларнинг 4,6 млн. нафари (75 фоизи) анъанавий, қолган 1,4 млн. нафари (25 фоизи) онлайн шаклда таҳсил олмокда.

Йиғилишда, шунингдек, Мактабгача таълим вазирлигининг ахбороти қизғин муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, Давлат дастурида мактабгача таълимнинг қамровини 60 фоизга етказиш, 2020 йилда жами 408 та мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган. Ушбу мақсадларга зарур маблағлар ажратилган. Қўмита аъзолари бу борадаги ишларда сусткашликларга йўл қўйилаётганини қайд этиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини илгари суришди.

Депутатларнинг тавсиялари асосида таълим-тарбия соҳасида қонун ижодкорлигини, назорат-таҳлил фаолиятини такомиллаштиришга доир аниқ чора-тадбирлар бўйича бирламчи вазифалар белгилаб олинди.

Якунда кун тартибидаги масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 354

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...

Тадбирлар тақвими