Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Профессионал журналистлар — демократик ислоҳотлар кафолати

Профессионал журналистлар — демократик ислоҳотлар  кафолати

2020 йил 23 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Профессионал журналистлар — демократик ислоҳотлар кафолати” мавзусида онлайн-видеоконференция тарзидаги давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир аввалида таъкидланганидек, ўтган тўрт йил давомида Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида журналистикага бўлган муносабат тубдан ўзгаргарди. Мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш, журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритиши ва ижод қилишлари учун кенг имкониятлар яратилди.

Тадбирда Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Г. Саидғаниева “Миллий журналистика ва оммавий коммуникациялар соҳасининг қонунчилик асослари: Бугунги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида” маъруза билан чиқиш қилди. Унда асосан профессионал журналистикани ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш, журналистика соҳасидаги ютуқлар ва дуч келинаётган муаммоларни, Интернет журналистиканинг ривожи, соҳага рақамлаштириш ва ахборот технологияларининг кириб келиши ва соҳа ривожига буларнинг таъсири, шунингдек, жамиятда демократик ислоҳотлар, очиқлик ва шаффофлик принципларига амал қилиниши ҳамда жамоатчилик назоратини янада кучайтиришга эришилишида профессионал журналистлар фаолиятининг аҳамиятини кўрсатиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Х. Салимов ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети доценти Н. Тошпўлатовалар ҳам мавзу бўйича ўзларининг экспертлик муносабатларини билдирдилар. Хусусан, Х. Салимов замонавий профессионал журналистикани шакллантиришда “Устоз-шогирд” анъаналарини сақлаб қолишни, Н. Тошпўлатова эса, пандемия даврида журналистика янги босқичга чиққани ҳамда бугунги журналистлар ахборотнинг ҳолислигига эмас, балки уни тезроқ ёритиб ўз кузатувчиларини кўпайтиришга эътибор қаратаётганини таъкидладилар.

Йиғилишда иштирокчилар томонидан ахборот сиёсати соҳасида қонун ҳужжатларининг самарали ижросини таъминлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасида ахборот сиёсатининг ўзгармас қоидалари бўлган очиқлик ва шаффофлик принципларига амал қилинишида профессионал журналистик фаолиятнинг муҳим жиҳатларини ифода этувчи таҳлилий маълумотлар ҳамда журналистикада ахборот технологияларини кенг жорий қилиш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Қизғин савол-жавобларга бой бўлган тадбирда муҳокама этилган масала юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди ва тегишл қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 187

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...

Тадбирлар тақвими