Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини янада илгари суриш бўйича ташаббусини ўз вақтида ва тўлақонли амалга ошириш юзасидан ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини янада илгари суриш бўйича ташаббусини ўз вақтида ва тўлақонли амалга ошириш юзасидан ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

2020 йил 16 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини янада илгари суриш бўйича ташаббусини ўз вақтида ва тўлақонли амалга ошириш юзасидан ишчи гуруҳининг видеоконференция тарзида йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги Ўзбекистоннинг Нью-Йорк ва Женева шаҳарлардаги ваколатхоналари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлар раҳбар ва мутасадди вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишни ушбу масала юзасидан ишчи гуруҳи раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов олиб борди. Дастлаб йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини янада илгари суриш бўйича ташаббусини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан 7 та банддан иборат тармоқ жадвали ишлаб чиқилганлиги ҳамда ушбу тармоқ жадвали конвенция лойиҳасининг миллий ва халқаро майдонда муҳокамасидан бошлаб, резолюцияни БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида қабул қилиш масаласини илгари суришгача бўлган жараённи ўз ичига олганлиги айтиб ўтилди.

БМТ Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёни ҳақида ҳам гапирилди. Ушбу Конвеция лойиҳасини ишлаб чиқиш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ томонидан бир қатор давлат идоралари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган.

Ишчи гуруҳ томонидан Конвенциянинг концепцияси ва лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ушбу Конвенция лойиҳаси, таклифларни олиш мақсадида бир қатор давлат идоралари, шунингдек фуқаролик жамияти институтларига юборилган. Шу билан бирга, Конвенция лойиҳаси БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига ҳам юборилган. Олинган таклиф ва тавсиялар натижасида Конвенция лойиҳаси маромига етказилганлиги ва таъкидлаш жоизки, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси лойиҳаси кенг халқаро муҳокамасига тақдим этилган.

Ушбу конвенция лойиҳаси бир қатор нуфузли майдонларда муҳокама қилинганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Хусусан, 2019 йилнинг 7-8-октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси (ИҲМДК), Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари (ИҲБОК) билан ҳамкорликда, ўз йиллик семинарларининг 6-сонини “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусида муҳокама семинари ташкил этилган. Семинарда, Комиссия аъзоларидан ташқари, БМТ ИҲБОК, Африка Иттифоқи, Статистика, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар ҳамда ислом мамлакатлари учун кадрлар тайёрлаш маркази (СИИТИМ), Исломий ҳамкорлик ёшлар форуми (ИҲЙФ), Ёшлар масаласида Европа маслаҳат Кенгаши ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши каби академия ва ташкилотларнинг вакиллари қатнашдилар. Семинарда ИҲТга аъзо барча давлатлар ва кузатувчи давлатларнинг кўп сонли вакиллари, шу жумладан, мазкур мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари (ИҲМИ) мутахассислари иштирок этган.

Экспертлар ва иштирокчилар томонидан тақдим этилган кенг қамровли тақдимотлардан ташқари, семинар иштирокчилари мавжуд халқаро ва минтақавий воситалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш механизмларини таҳлил қилишди; аъзо давлатлардаги ёшларнинг ўз ҳуқуқларини тўла амалга ошириши учун дуч келадиган асосий муаммолари эътиборга олинди ҳамда тинч, барқарор ва бардавом жамият қуришда ёшларнинг ролини кучайтириш бўйича таклиф қилинган усуллар ва воситалар тўғрисида фикр юритилган.

2020 йил 12-13 август кунлари “Ёшлар 2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзуида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўтказилган.

Форумда БМТ ва унинг тузилмалари (ЮНЕСКО, Халқаро меҳнат ташкилоти, Миграция бўйича халқаро ташкилот, ЖССТ, ИҲОКБ, ЮНИСЕФ, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази), Парламентлараро иттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, хусусан, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Европа Кенгаши, Осиё Парламент ассамблеяси, Африка иттифоқининг етакчи вакиллари қатнашди. Шунингдек, Форумда миллий ва ёшлар парламентлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, ёшлар ташкилотлари, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, кенг илмий доиралар вакилларининг кўплаб намояндалари иштирок этган.

Йиғилишда сўзга чиққанлар тармоқ жадвалидаги бандларнинг сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлаш учун барча чораларни кўришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидладилар.

Шунингдек йиғилишда БМТ, Парламентлараро Иттифоқ, миллий парламентларнинг ёш депутатлари ва Ёшлар парламентлари билан биргаликда Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция лойиҳасини муҳокама қилишга пухта тайёгарлик кўриш лозимлиги айтилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ушбу йиғилиш давомида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни, тармоқ жадвали ижроси назоратини тегишли мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб боришга келишиб олинди.

 


Тадбир ташкилотчилари

Ёшлар масалалари бўйича комиссия

Кўришлар сони: 227

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими