Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахбороти эшитилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахбороти эшитилди

Озиқ-овқат хавфсизлиги ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлиги, миллий хавфсизлигининг муҳим гарови бўлиб, ташқи ва ички таҳдидларга қарши туриш қобилиятини англатади. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг агросаноат мажмуаси соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар ва сифатли ўзгаришларнинг ҳуқуқий асоси бўлган қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ва экспорт салоҳиятини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Президентимизнинг 2019 йил 23 октябрдаги фармони билан “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси” тасдиқланди.

Мазкур Фармонда Олий Мажлис палаталарига Стратегияни ўз вақтида ва самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш, мажлисларда амалга оширилган ишлар тўғрисида вазирлик ва идораларнинг ахборотларини эшитиб бориш вазифалари белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари ва Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмиталари томонидан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва истеъмол рационини яхшилаш, талаб этиладиган миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш борасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалари тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, бугунги коронавирус пандемияси даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, танқисликка йўл қўймаслик ва нархлар ўсишининг олдини олиш, юртимиз бозорларини сифатли, арзон ва хавфсиз озиқ-овқатлар билан тўлдириш, аҳолининг харид имкониятларини мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, вазирлик ахборотида мамлакатда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш, мева-сабзавотчилик кластерлари ва кооперацияларни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатни янада ривожлантириш каби белгиланган муҳим вазифалар ижросига тўхталиб ўтилди.

Аҳолини йил давомида зарур миқдорда ва сифатли асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат муҳсулотлари билан барқарор нархларда таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларни аҳоли истеъмоли даражасида сақлаш ва етказиб бериш қобилиятини мустаҳкамлаш ҳамда бу борада кўрилаётган чораларнинг натижадорлиги юзасидан ҳам ахборот берилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва унинг захирасини яратиш борасида амалга оширилган ишлар билан бирга, соҳада қатор мавжуд муаммолар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Депутатлар аграр соҳада қабул қилинган қатор ҳужжатларда белгиланган соҳанинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича олиб борилаётган ишларга эътибор қаратдилар.  

Мамлакатимизда ҳалқаро даражада тан олинган услубиятлар ва илғор тажрибалар асосида озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш тизимини жорий этиш, доимий мониторингини олиб бориш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳолати ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Бугунги кунда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш механизмларини такомиллаштириш, кам даромадли оилаларнинг харид қобилиятини ошириш, ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш борасида ҳам қатор муаммолар мавжудлиги юзасидан танқидий фикрлар билдирилди.

Қонунчилик палатасига келиб тушаётган мурожаатлар, оммавий ахборот воситаларида жамоатчилик томонидан билдирилаётган фикрлардан ҳам билиш мумкинки, ички бозорларда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин ошаётганлиги озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатаётган омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

Муҳокамаларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминотида муҳим соҳа ҳисобланган уруғчиликни ривожлантириш бўйича кўрилган қатор чораларга қарамасдан, фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг ҳосилдорлиги паст ва ташқи бозор талабларига жавоб бермаслиги, импорт қилинадиган қиммат ва маҳаллий шароитларга мослаштирилмаган уруғларга қарамлик янада ортиб бораётганлиги ҳам депутатлар эътирозларига сабаб бўлди.

Эшитув якунида соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, пандемия шароитида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондириш, бозорларда маҳсулотлари нарх-наволарини барқарор таъминлаш, маҳсулотлар қайта ишлаш, сақлаш ва экспортини ошириш юзасидан вазифалар белгиланган қўмиталарнинг қўшма қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 108

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими