Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Гендер экспертизаси ўтказишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Гендер экспертизаси ўтказишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида гендер тенглик масалаларида туркум семинарлар ташкил этилмоқда. Уларнинг навбатдагиси “Ўзбекистонда гендер тенглиги ва қонунчиликда гендер-ҳуқуқий экспертизаси ўтказишнинг долзарб масалалари” мавзусига бағишланди.

Парламент қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг “Давлат бошқарувида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” қўшма лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда гендер тенглиги инсон хуқуқларининг ажралмас бўлаги эканлиги, бу борадаги миллий ва халқаро тажриба масалалари муҳокама қилинди.

Маълумки, 2019 йилда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишлари бўйича ўтказилиши белгилаб қўйилган. Шу билан бирга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Тадбирда депутатлар томонидан таъкидланганидек, ҳали гендер тушунчаси, гендер тенглиги ва уни амалиётга тадбиқ этиш борасидаги мавжуд стереотиплар ва тушунчалардан келиб чиқиб, бу борадаги билим, тушунча ва кўникмаларни ўзгартириш, онг ва маданиятни шакллантириш, юксалтириш масаласи ўз долзарблигини йўқотгани йўқ.

Семинарда норматив хуқуқий хужжатларни тайёрлаш ва гендер-ҳуқуқий экспертизасидан ўтказиш тартиб таомиллари бўйича эксперт ва мутахассислар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Иштирокчилар томонидан бу борада иш жараёнида учраётган муаммолар, тушунмовчиликлар ўртага ташланиб, саволларга жавоб берилди ва тажриба алмашилди.

Семинар давомида қонун ва қонун лойиҳаларини гендер-хуқуқий экспертизасини ўтказиш, шу билан бирга амалдаги қонунларда гендер ҳуқуқлари таъминланганлиги масалалари муҳокамалар марказида бўлди.


Кўришлар сони: 85

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими