Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўқитувчиларнинг малакасини оширишда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама марказида бўлди

Ўқитувчиларнинг малакасини оширишда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама марказида бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан БМТнинг 4-барқарор ривожланиш мақсади – “Умумқамровли ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш ҳамда барчага бутун умри давомида таълим олиш имкониятини рағбатлантириш” мавзусида давра суҳбати видеоконференция шаклида ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, таълим муассасаларининг мутасадди раҳбарилари иштирок этдилар.

Шиддат билан ривожланаётган давр, ҳаётимизда рўй бераётган юксалиш жараёнлари ўзини барча соҳаларда намоён этмоқда. Юртимизда фан, таълим соҳаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки ҳар қандай жамият ёки давлатнинг барқарор ривожланишини таъминлашда унинг илмий потенциалининг ўрни муҳим ҳисобланади.

Мактабгача таълим, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари зиммасига юкланган вазифалар ҳам ана шу мақсадга қаратилган. Давра суҳбатида Covid-19 пандемияси шароитида таълим муассасаларининг фаолиятини санитария талабларига риоя этган ҳолда ташкил этишни йўлга қўйиш бўйича амалга оширилган ишлар тингланди.

Тадбирда ўқитишнинг долзарб ва самарали натижаларига эришишни таъминлайдиган янги сифат босқичига эришиш йўлида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди. Бу борада сўнгги йилларда таълим соҳасида инновацион ва креатив фикрлайдиган замонавий кадрларни тайёрлашда амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар эшитилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан таълим муассасалари шароитларини имконияти чекланган болаларнинг манфаатларини ҳисобга оладиган даражада яхшилаш билан ногиронлиги бўлган шахслар учун барча даражадаги таълим ва касбий-техник тайёргарликдан тенг фойдаланиш имкониятини, барча учун хавфсиз ва самарали ўқитиш муҳитини таъминлаш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, 2030 йилгача малакали ўқитувчиларнинг сонини, жумладан ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама марказида бўлди.

Давра суҳбати якунида Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан БМТнинг 4-барқарор ривожланиш мақсади – “Умумқамровли ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш ҳамда барчага бутун умри давомида таълим олиш имкониятини рағбатлантириш” бўйича қўмита аъзолари томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар таълим соҳасига тегишли мутасадди ташкилотларга тақдим этилди.

 


Кўришлар сони: 75

Депутатлар минбари

Новостная лента

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими