Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

“Йўл харитаси” ижроси тўғрисида ахборот берилди

“Йўл харитаси” ижроси тўғрисида ахборот берилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан БМТнинг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган муассалари билан ҳамкорлигининг ҳолати ва устувор йўналишлари тўғрисида қўмита эшитуви ўтказилди.

Тадбирда ташқи иқтисодий фаолиятга доир масалалар бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳамда 2020 йил июль ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳамда Бош вазир томонидан тасдиқланган “БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ва унинг ижроси тўғрисида Ташқи ишлар вазирлигининг ахборотлари эшитилди.

Таъкидланганидек, БМТ Бош Ассамблеясининг 2015 йил сентябрида Барқарор ривожланиш бўйича ўтказилган саммитида қабул қилинган тегишли резолюциясига мувофиқ, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда БМТ Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш бўйича мамлакатимизда тизимли ишлар рўёбга чиқарилмоқда.

Миллий мақсад ва вазифалар ўзида 2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳасида жами 17 мақсад ва улар доирасида амалга ошириладиган вазифаларни қамраб олган. Ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг талаб қилинадиган даражасини таъминлаш учун ички ва ташқи манбалар ресурсларининг сафарбар этилишини кучайтириш, фан, техника ва инновациялар соҳаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, тузилмалар ислоҳотларини кучайтириш манфаати йўлида ўзаро билим алмашинувини рағбатлантириш шулар жумласидан.

Қўмита эшитувида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликка тайёргарлик кўриш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган тадбирлар, Президентимиз ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг “Оролбўйини экологик инновациялар ва техонологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида”ги резолюцияни илгари суриш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида маълумотлар тингланди.

Шу билан бирга, жорий йил сентябрь ойининг иккинчи ярмида БМТнинг 75-юбилей сессиясига Ўзбекистон делегациясининг иштироки бўйича олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳолатига тўхталиб ўтилди.

Ўз навбатида, тадбир иштирокчилари жаҳонда пандемия ҳолати бўлишига қарамасдан, Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотлари билан ҳамкорлиги изчил давом этаётганини, кўплаб соҳаларда узвий ҳамкорлик амалга оширилаётганини алоҳида қайд этишди.


Кўришлар сони: 127

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими