Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди

Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди

2020 йил 13 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаcи томонидан “Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура академияси, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш Республика маркази, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Дастлаб, семинар иштирокчиларига мамлакатимизда сўнгги йилларда одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилаётгани, бу борада суд ҳокимияти чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида чуқур институционал ўзгаришларни ўз ичига олган ҳуқуқий механизмлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар таништирилди.

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада натижадорлиги ва жозибадорлигини ошириш борасида ўз ечимини кутаётган бир қанча муаммолар мавжуд. Шунингдек, шиддат билан ўзгараётган давр фуқароларимизнинг эҳтиёжини қондиришга қодир бўлган суд ҳуқуқ тизими бўлишини тақозо этмоқда. Бу борада одил судлов ва коррупцияга қарши курашиш борасида жойлардаги ҳолатни холис баҳолаш тизимини жорий қилиш ҳамда мазкур жараёнда халқ вакилларининг ўрни ва ролини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни белгилаш зарурати бор.

Президентимиз раислигида жорий йилнинг 30 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишда парламент аъзолари томонидан жойларда мулоқот олиб боришни давом эттириш айтилган эди. Бундан ташқари, ҳар бир ҳудуднинг одил судлов ва коррупция масалаларига оид рейтинги юритилишини таъминлаш таклифи ҳам тушган эди. Бугунги семинар ҳам айнан шу масалага бағишланди.

Семинарда мутасадди идоралар вакилларининг бу борадаги фикр ва таклифлари эшитилиб, рейтинг юритилиши бўйича Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан дастлабки тарзда таёрланган ва муҳокама учун тақдим этилган услубий қўлланма ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, ушбу қўлланма ҳудудларда коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтингини юритиш тартиби, рейтинг натижаларини шакллантириш манбаалари ва рейтинг натижаларини баҳолаш тизимини ўз ичига олган.

Бироқ айнан ички рейтинглар, айниқса одил судлов ва коррупция масаласида янги соҳа ва янги вазифа бўлганлиги, бу борада хорижий тажриба ҳам камлиги боис, тайёрланган қўлланма пишиқ-пухта бўлиши учун семинар иштирокчилари ўзининг таклифларини бердилар.

Қизғин баҳс мунозара руҳида ўтган тадбирда депутатлар ва тадбир иштирокчилари тақдим этилган қўлланмани янада маромига етказиш ва бу борада ишчи гуруҳ шакллантириш таклифини маъқулладилар.

Ишчи гуруҳга қўлланмани янада такомиллаштириш ва унинг якуний шаклини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қисқа муддатларда тақдим этиш вазифаси юклатилди.

Семинар иштирокчилари бир фикрда якдил бўлдилар. Энг муҳими, жорий қилинаётган янги тизим фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмининг янада такомиллашишига ҳамда бу борада олиб борилаётган ислоҳотларнинг янада натижадорлигини таъминлашга хизмат қилади. 

Тадбирда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 241

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими