Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Адвокатларга қандай имкониятлар бериляпти?

Адвокатларга қандай имкониятлар бериляпти?

2020 йил 11 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан “Адвокатлик фаолиятининг кафолатларини кучайтирилишига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси вакиллари, фуқаролик жамияти институти ходимлари, олимлар ҳамда журналистлар қатнашди.

Дастлаб, депутатлар ва давра суҳбати иштирокчилари эътиборига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилиши қарорлари асосида Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига адвокатлик фаолиятининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган тузатишларни назарда тутувчи қонун лойиҳасининг дастлабки таҳрири тақдим этилди.

Таъкидланишича, лойиҳани тайёрлаш жараёнида нафақат миллий қонунчилик асослари, балки АҚШ, Буюк Британия, Германия, Япония, Туркия, Россия ва бошқа давлатларнинг ижобий тажрибаси ўрганилган.

Маълумки, суд-ҳуқуқ тизимининг таркибий қисми бўлган адвокатура жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда адвокатларнинг касбий фаолиятларини муваффаққиятли амалга оширишлари учун зарур қонунчилик базаси изчиллик билан шакллантирилмоқда.

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш ва белгиланган мақсадларга эришишда адвокатуранинг институционал асослари ва фаолият принциплари замонавий талабларга жавоб беролмаяпти. Чунончи, адвокат процессуал мақомининг заифлиги, адвокатура институти обрўсига путур етказадиган ва адвокатлар ҳуқуқлари тўлиқ рўёбга чиқишига тўсқинлик қилаётган ҳолатларнинг мавжудлиги, мамлакатда адвокатлар сонининг етарли эмаслиги оқибатида малакали юридик ёрдам олишнинг чекланганлиги каби ҳолатлар сақланиб қолмоқда.

Таклиф этилаётган таҳрирда адвокат мустақиллигига таъсир этмайдиган ва манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқармайдиган ҳақ тўланадиган бошқа фаолият тури билан шуғулланишига бўлган чекловни олиб ташлаш, адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун юридик мутахассислик бўйича икки йиллик иш стажи бўлиши талабини бекор қилиш, шунингдек адвокатуранинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, адвокатлик тузилмаларини рўйхатга олиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш таомилларини “ягона дарча” тартибида Давлат хизматлари маркази орқали ҳисобга олиш таклиф этилмоқда. 

Қизғин баҳс мунозара руҳида ўтган тадбирда депутатлар ва тадбир иштирокчилари лойиҳада таклиф этилаётган муҳим янгиликларнинг ҳуқуқий асосларини янада маромига етказиш, таклиф этилаётган нормаларни амалда қўллашнинг мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатларини чуқур таҳлил қилдилар.

Тадбир иштирокчилари бир фикрда якдил бўлдилар. Энг муҳими, қонун малакали юридик ёрдам олишга бўлган инсон ҳуқуқларининг конституциявий кафолатларини кучайтириши, адвокатура ва адвокатлик фаолиятига оид қонунчиликда мавжуд айрим бўшлиқларни тўлдириши ҳамда шахс ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмининг яратилиши учун асос бўлиб хизмат қилиши лозим.

Давра суҳбатида билдирилган таклифлар қонун лойиҳасида акс топадиган бўлди.


Кўришлар сони: 341

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими