Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Божхона органларида Давлат дастури ижроси ҳолати қандай?

Божхона органларида Давлат дастури ижроси ҳолати қандай?

2020 йил 7 август куни куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг “Давлат божхона қўмитаси томонидан «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат Дастурида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши”га бағишланган видеоконфереция шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси масъул ходимлари, соҳа мутахассислари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади – Давлат дастурининг тегишли бандларида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолияти ҳамда божхона маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш бўйича мақсадли вазифаларга эришилиши ҳолатини ўрганиш, бу борада таъсирчан парламент назоратини таъминлаш, божхона фаолиятини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Йиғилишда Давлат Дастурида белгиланган вазифалар ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси масъулларининг батафсил ахборотлари эштитилди.

Таъкидланганидек, божхона маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш мақсадида халқаро стандарт ва тамойиллар билан божхона қонунчилигини унификациялаш учун 2020-2024 йилларда    23 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилиши белгилаб олинган.     

Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида тадбиркорлар ҳанузгача ер ажратиш, кадастр, қурилиш, лицензия, божхона, банк, давлат харидлари каби соҳаларда коррупцияга дуч келаётгани, коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз кераклигини таъкидланган эди.

Бу борада айнан божхона органларида «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизимини автомобиль чегара божхона постларида жорий этиш, темир йўл транспортида ташилаётган товарлар бўйича юридик шахслар, вагон, контейнер, ҳаракатланиш ҳудуди ёки сақланаётган (тўхтаб турган) темир йўл станцияси тўғрисида электрон маълумотларни божхона органига реал вақт режимида тақдим этиш амалиётининг йўлга қўйилиши соҳадаги коррупцион холатларга барҳам беришга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Тадбирда депутатлар Дастур ижроси доирасида чегара постларида божхона, ветеринария, фитосанитария, санитария-карантин органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва мувофиқлаштириш, чегарада логистика марказлари ва мультимодал комплексларни ташкил этиш орқали товарларни тўғридан-тўғри республиканинг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида олиб чиқиш имкониятини яратиш юзасидан кўрилаётган чоралар билан қизиқдилар.

Маълум қилинганидек, мазкр йўналишда «ягона дарча» божхона ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, фаолият хамда тақдим этилувчи рухсатномалар рўйхати янада кенгайтирилмоқда.

       Тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг расмий веб сайтидаги “Ўзбекистондан экспорт қилинган товарлар тўғрисида маълумот” интерактив хизмати орқали ўзларига керакли маълумотларни уйидан туриб олиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, Давлат божхона қўмитаси томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда ташқи савдо юклари ортилган темир йўл таркибидаги вагон ва контейнерларнинг ички ҳудудлардаги ҳаракати, улар турган темир йўл станцияси тўғрисида электрон маълумотларни божхона органига реал вақт режимида мавжуд ахборот тармоғи орқали тақдим этиш тизими жорий этилмоқда.

   Дастур ижроси доирасида чегара божхона постларини замонавий технологиялар билан босқичма-босқич таъминлаш амалга оширилиб, чегара ўтказиш пунктлари 2 дона инспекцион кўрик мажмуаси, 15 та инсон танасини сканер қилувчи қурилма, 4 та портал монитор, 15 дона автотарозилар, 85 дона метализлагич, 52 дона тепловизор, 20 та тиббиёт хоналари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланган. Бу ўз навбатида чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг божхона назорати ҳамда расмийлаштируви жараёнини соддалаштириш, унга сарфланадиган вақтни янада қисқартириш имконини бермоқда.

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари Давлат Дастури ижросини ўз вақтида таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни эътироф этган ҳолда мазкур йўналишда айрим камчиликлар мавжудлигига ҳам эътибор қаратдилар. Шунингдек, депутатлар томонидан божхона маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш борасида белгиланган вазифаларнинг айрим бандлари ижроси бўйича танқидий фикрлар билдирилди.

Мажлис якунида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Давлат Дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали ижро этилишини таъминлаш ҳамда соҳада парламент назоратини тизимли равишда давом эттириш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 343

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими