Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ғалла кластерларида нима муаммо? Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари жавоб қайтарди

Ғалла кластерларида нима муаммо? Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари жавоб қайтарди

Хабарингиз бор, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари бошчилигидаги депутатлар иборат ишчи гуруҳи ҳудудларда бўлиб, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлари ҳолати ўрганилди. Унинг натижалари парламент қуйи палатаси Кенгашининг вилоятлар билан видеоконференц-алоқа шаклида ўтказилган йиғилишларида муҳокама қилиниб, қўмиталарга қатор тавсиялар берилган эди.

Шундан келиб чиқиб, Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг кластерлар фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш, фермерлар билан муносабатларини тўғри йўлга қўйишнинг механизмларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборотини эшитди.

Видеоконференция тарзида ўтказилган эшитувда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, вазирликнинг ғалла кластерига маъсул бошқа мутахассислари ва бир қатор ғалла кластерлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Ахборотда келтириб ўтилганидек, республикада 200 минг гектар майдонда ғалла кластерлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, шундан 2019 йил охирида 117,2 минг гектар ерда фермер хўжаликлари билан фючерс шартномалари асосида ҳамда 40,4 минг гектар кластерларнинг ўзига ажратиб берилиши билан жами 124 та ғалла кластерлари ташкил этилган.

Вазир ўринбосари соҳада йиғилиб қолган муаммоларга замонавий ечимлар бериш лозимлигини таъкидлаб, кластерларнинг мавжуд ҳолати ўрганилганда, 124 та ғалла кластеридан 46 тасида ишни йўлга қўйиш учун зарурий инфратузилма тўлиқ мавжудлиги, бошқа кластерларда камчиликлар туфайли айни вақтда уларнинг сони 77 та қолганлиги, иш юритиш учун зарурий инфратузилма ва имкониятларга эга бўлмаган кластерлар фаолияти тугатилганлиги тўғрисида маълуот берди.

Ўз навбатида, ғалла кластерлари раҳбарлари, жумладан Сирдарё вилоятидаги “Сайхун Караван” МЧЖ раҳбари М.Холмуратов, Тошкент вилоятидаги “TCT-Agrocluster” МЧЖ аъзоси М.Саидов Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги “Тўрткўл Нон” МЧЖ ғалла кластери раҳбари Ш.Каримбоев, Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Waves Investment” МЧЖ ғалла кластери раҳбари С.Авезовлар жорий йилда иш фаолиятлари бошлангани, ғалла топшириш режасини бажарганликларини билдирилиб, фаолиятларида дуч келаётган муаммоларга ҳам тўхталиб ўтдилар.

Жумладан, Сирдарё вилоятидаги “Сайхун Караван” МЧЖ ғалла кластери томонидан кластерни ўзида мавжуд донни қайта ишлаш заводи учун биржа савдолари орқали донни сотиб олаётгани, аксинча “Оқ олтин” АЖ донмаҳсулот корхонасига топширган дон учун маблағ ҳалигача олмаганлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги “Тўрткўл Нон” МЧЖ ғалла кластери томонидан давлат хариди режасидан ортиқча топширган дон учун эркин нархда маблағини олиш бўйича амалий ёрдам зарурлигини билдириб ўтдилар.

Эшитувда муаммолар билан бирга уларнинг ечимига қаратилган аниқ ва конструктив таклифлар ҳам илгари сурилди. Масалан Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Waves Investment” МЧЖ ғалла кластери томонидан донни қайта ишлаш ва бошқа корхоналар ташкил этилгани қайд этилиб, ғаллачилик кластерлари ташкил этилганига унча кўп вақт бўлмаганини ҳисобга олган ҳолда амалиётдаги муаммоларни жойида ҳал қилиш мақсадида кластер раҳбарлари ва соҳанинг етук мутахассисларидан иборат маслаҳат кенгаши” тузиш таклифи билдирилди.

Ўз навбатида, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича ғалла кластерларида иш янгича ва оқилона ташкил этилиши зарурлиги, ҳосилдорликда ижобий натижалар қайд этилиши ва босқичма-босқич кластерлар дон маҳсулотини қайта ишлаш улушини ошириб бориш кутилаётгани таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, кластерлар томонидан кўтарилган масалалар бўйича белгиланган тартибда амалий ёрдам берилиши билдирилди.

Йиғилишда депутатлар томонидан ҳам кластерлар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларга кўшича имкониятлар берадиган амалий таклифлар берилди. Масалан, ғалла кластерларида ҳосилдорликни ошириш ва умумий ҳаражатларни камайтириш, экин майдонлари унумдорлигини табиий ўғит билан таъминлаш учун ғалла клатери таркибида чорвачилик комлексларини ҳам ташкил этиш, бу эса чорва моллари озуқа базасини шакллантириш ҳам осонлашиши таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида депутатларни қизиқтирган бошқа саволларга ҳам жавоблар қайтарилди ва қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 481

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.08.2020
Фракция аъзолари қандай такифларни илгари сурди?

2020 йил 4 август куни парламент қуйи палатасидаги ЎзМТДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб...

04.08.2020
Қонун лойиҳаси билан бюрократик талаблар бекор қилинмоқда

Фуқароларимиз узоқ йиллик меҳнатларидан сўнг пенсияга чиқиш учун ҳужжатларни тўплай бошлайди. Шу п...

04.08.2020
ЎзХДП фракциясининг айрим аъзолари баъзи қонун лойиҳаларига қатъий эътироз билдирди

Фракция аъзолари ҳозирги замонда архив ҳужжатларини рақамлаштириш жуда долзарб масала экани, давлат ...

Тадбирлар тақвими