Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Электрон соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт келажаги” мавзусида видеоконференцалоқа тарзида давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу тадбир коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемияга қарши курашиш даврида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни қўллаб-қувватлаш юзасидан қабул қилинган Президент қарорлари ва топшириқлари, шу жумладан, замонавий тиббиётда ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳалар билан боғлиқ долзарб вазифалар ижроси юзасидан муҳокамалар олиб бориш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва электрон соғлиқни сақлаш тизимини жорий этишни тезлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилди.

Кенгайтирилган йиғилишда “Ягона электрон тиббий карта” ахборот тизимини, шунингдек, “Шифокор қабулига ёзилиш” электрон хизматини жорий қилиш имкониятларини таъминловчи “Электрон поликлиника” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, беморларни рўйхатга олиш ҳамда стационарни бошқаришни автоматлаштириш ва бошқа имкониятлар билан таъминловчи “Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, депутатлар томонидан жойларда амалга оширилаётган ишларга тўсиқ бўлаётган салбий омиллар, муаммолар бўйича таҳлиллар, мулоҳазалар асосида қатор саволлар ўртага ташланди. Жумладан, соғлиқни сақлаш тизимининг қуйи бўғинларида АКТ мутахассисларининг етишмаслиги айниқса, шаҳар-туманлардаги тиббий муассасалар таркибий тузилмаларида бундай мутахассислар учун штатнинг ўзи йўқлиги, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги оилавий поликлника ва шифохоналарда интернет тармоғи ва унинг сифати талаб даражасида эмаслиги, Президент қарорларида белгиланган электрон соғлиқни сақлаш амалиётига доир ахборот тизимларига тегишли лойиҳаларнинг ўз муддатида бажарилиши учун ҳам молиявий, ҳам моддий, ҳам малакавий тайёргарликнинг сустлиги, жойларда ахборот технологияларини ривожлантиришга оид мутасаддиларнинг бажарилаётган ишларни етарли олиб бормаётганликлари, бу борада ўзаро ҳамкорликнинг сустлиги мунозараларга сабаб бўлди. Муаммолар рўй-рост муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида долзарб вазифаларнинг амалга оширилиши бўйича тегишли тизим ва соҳа мутахассислари томонидан маълумотлар тақдим этилди.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари томонидан давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари бажарилиш ҳолати бўйича маълумотлар берилди.

Тадбирда “Электрон поликлиника” ахборот тизими ишлаб чиқилиб, Тошкент шаҳрининг 62 та оилавий поликлиникасига жорий этилганлиги, замонавий АКТ ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 150 та реанимобиль етказиб берилганлиги, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясининг “CАLL” маркази таъмирланиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланганлиги қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, дастурчилар маркази томонидан автоматлаштирилган тез тиббий ёрдам бошқарув тизими жорий этилган. “Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини ишга тушириш, “Ягона тез тиббий ёрдам” ахборот тизимини “Электрон соғлиқни сақлаш” тизимига интеграция қилиш, “Электрон рецепт” ахборот тизимини жорий этиш ва бошқалар юзасидан ишлар олиб борилаётгани маълум қилинди.

Коронавирус инфекцияси билан касалланган ҳамда улар билан алоқада бўлган шахсларни рўйхатга олиш ва мониторинг қилиш бўйича ягона ахборот тизимни яратилгани ва жорий этилгани тадбир иштирокчиларининг эътироф этилди.

Тадбирда тақдим этилган ахборотлар ва ўтказилган муҳокамалар асосида тегишли қарор қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 598

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.08.2020
Фракция аъзолари қандай такифларни илгари сурди?

2020 йил 4 август куни парламент қуйи палатасидаги ЎзМТДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб...

04.08.2020
Қонун лойиҳаси билан бюрократик талаблар бекор қилинмоқда

Фуқароларимиз узоқ йиллик меҳнатларидан сўнг пенсияга чиқиш учун ҳужжатларни тўплай бошлайди. Шу п...

04.08.2020
ЎзХДП фракциясининг айрим аъзолари баъзи қонун лойиҳаларига қатъий эътироз билдирди

Фракция аъзолари ҳозирги замонда архив ҳужжатларини рақамлаштириш жуда долзарб масала экани, давлат ...

Тадбирлар тақвими