Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбек маданияти ва санъати имиджини янада яхшилаш бўйича таклифлар берилди

Ўзбек маданияти ва санъати имиджини янада яхшилаш бўйича таклифлар берилди

2020 йил 26 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан «Маданият соҳасида ривожланишнинг янги босқичи: муаммо ва унинг ечимлари» мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари, Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги ваколатхонасининг доимий вакили ҳамда журналистлар иштирок этди.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад – бугунги кунда мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасида олиб борилаётган жадал ислоҳотлар жараёнида тегишли мутасадди ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этишдир.


Тадбирда давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 26 майдаги «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш тўғрисида»ги Фармони, шунингдек, айни кунларда парламент қуйи палатасида иккинчи ўқишига тайёрланаётган «Маданият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг самарадорлиги юзасидан ахборотлар тингланди.

Эътиборлиси, мазкур тадбирга бугунги кунда жаҳонда маданият ва санъат соҳаси бошқарувини такомиллаштириш, унинг етук намуналарини жаҳонда тарғиб этиш, қолаверса унга тегишли хориж тажрибасини ўрганиш ва ривожлантириш мақсадида Германия давлатидан “Alba Kultur” ташкилоти раҳбари, жаҳон мусиқаси менежери Биргит Элленгхаус хоним таклиф этилди.

Тадбирда видео-конференц алоқа воситаси орқали иштирок этган Элленгхаус хоним ўзининг бу соҳадаги бой тажрибасини бўлишган ҳолда, “Халқаро маданият менежменти” тўғрисидаги маърузасини ҳавола этди.


Юртимизда фаолият юритадиган “OXUS Culture” ташкилоти раҳбари, Маданият ва санъат менежменти бўйича халқаро тоифадаги тренер Ҳусниддин Атоев эса, халқаро маданият ва санъат менежменти принципларини юртимизда қўллаш, соҳа маҳсулотини ҳорижда тарғиб этиш орқали ўзбек маданияти ва санъати имиджини янада яхшилаш борасида ўз фикрларини билдириб, ушбу масалани ўқув фани сифатида олий таълим муассасаларининг магистратура боқичида ўқитиш ва шу аснода, ёш авлод вакилларидан соҳа мутахассисларини тарбиялашни таклиф этди.

Таъкидланганидек, юртимизда маданият ва санъат йўналишидаги таълим муассасаларининг 300 дан ортиқ профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари сўнгги уч йилда ҳориж мамлакатларида бўлиб, халқаро даражадаги нуфузли анжуман, фестиваль ва танловларда юртимиз маданияти ва санъати шаънини ҳимоя қилиб, юксак натижаларга эришиб қайтдилар.

Тадбирда иштирокчилар соҳани ривожланитиришга тўсиқ бўлаётган омиллар, уларнинг ечимига қаратилган таклифларни илгари сурдилар.

Шунингдек, депутатлар тадбирда иштирок этаётган Маданият вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасалари ректорларига сўнгги йилларда маданият ва санъат йўналишида олий таълим муассасаларига доир чиққан ҳукумат фармон ва қарорларнинг бажарилиши, таълим сифатининг ҳолати, таълимнинг ишлаб-чиқариш билан боғлиқлиги юзасидан саволлар берилди. Семинарда берилган саволларга тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари батафсил жавоблар беришди.

Тадбир сўнгида билдирилган таклифлар асосида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 226

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими