Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлик сўрови билан самарали ишлаш масалалари муҳокама этилди

Депутатлик сўрови билан самарали ишлаш  масалалари муҳокама этилди

2020 йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан «Парламент ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида депутатлик сўровлари билан самарали ишлашнинг долзарб масалалари» мавзусида видеоконференц алоқа шаклида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Тошкент давлат юридик университети ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Қайд этиш лозимки, бугунги кунда жойлардаги кўплаб масалаларни давлат органларига ҳал қилиш учун олиб чиқиш ва аҳоли муаммоларига ечим торпишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг иштироки тобора ортиб бормоқда. Хусусан, тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан депутат сўровлари юборилмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар депутатлик сўрови билан боғлиқ муносабатларнининг ҳуқуқий асосларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Мазкур масалалар фуқаролар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, илмий изланувчилар ва мустақил тадқиқотчилар томонидан қўмитага келиб тушаётган депутатлик фаолияти билан боғлиқ таклифларда ҳам акс этганини алоҳида қайд этиш зарур.

Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, кўплаб фуқароларимиз мурожаатларда ҳокимиятнинг вакиллик органлари ва депутатлик фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича аниқ таклифларни ўз шахсий таҳрирлари остида йўлламоқдалар.

Шу сабабли, давра суҳбатида парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, соҳа мутахассилари ва экспертлар иштирокида билдирилган таклифлар ҳамда халқ депутатлари Чуст туман кенгаши депутатлари С.Ахатжонов ва Р.Жўраевлар ҳаммуаллифлигида тайёрланган «Парламент ва маҳаллий Кенгашларда депутатлик сўровлари билан ишлашнинг усул ва воситалари» номли илмий-услубий қўлланма кўриб чиқилди.

Хусусан, халқ депутатлари Кенгашининг доимий комиссиялари ваколатларини кенгайтириш, улар ҳузурида экспертлар гуруҳини ташкил қилиш, партия ва депутатлик гуруҳларининг назорат фаолиятини такомиллаштириш, депутатлик сўровини хўжалик бошқаруви органларига юбориш ҳамда сўровга жавоб қайтариш муддатини қисқартириш, депутатлик сўровининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш, депутат ҳужжатларининг (депутат мурожаати ва депутат тавсияномасининг) ҳуқуқий мақомини белгилаш, маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ОАВнинг ҳамкорлигини кучайтириш каби масалалар муҳокама этилди.

Билдирилган таклифлар назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилиниб, мутахасисиларнинг фикрлари тингланди. Шу билан бирга, мулоқот давомида маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолияти билан боғлиқ ташкилий ва ҳуқуқий масалалар юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Давра суҳбати якунида қўмита томонидан депутатлик фаолияти билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиққан таклифлари учун Халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши депутатларига миннатдорчилик билдирилди ҳамда маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.

 

Беҳзод СУЛТОНОВ,

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳузуридаги котибият катта референти


Кўришлар сони: 384

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими