Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди
2020 йил 24 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масалалари” мавзусида давра суҳбати видеоконференц алоқа шаклида ўтди.

Мазкур тадбир парламент қуйи палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ўз аксини топаётган нормаларнинг халқаро шартномаларда белгиланган қоидаларга мослиги муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 2006 йил 13 декабрда қабул қилинган “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция 2008 йил 3 майда кучга кирган. 2009 йил 27 февраль куни Ўзбекистон ушбу Конвенцияни имзолади. Мазкур ҳужжат Олий Мажлисда ратификация қилингандан сўнг, Ўзбекистон Республикасида қонун даражасида кучга эга бўлади. Бу жараёнга жиддий тайёргарлик кўриш ва тегишли ҳуқуқий асосларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Қайд этиш жоиз, бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси бўйича баҳс-мунозарага бой бўлган қизғин муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида амалда бўлган “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонундан принципиал тарзда фарқланган ҳолда “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция қоидаларига мувофиқ ногиронлар ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш кафолатлари, уларнинг камситилишининг олдини олиш ҳамда жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида тенг имкониятлар яратишга қаратилган нормалар белгиланяпти.

Давра сухбатида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси БМТнинг Конвенциясини ратификация қилишга фаол тайёргарликни амалга оширилаётган шароитда ишлаб чиқилгани, унда мазкур Конвенция қоидалари имплементация қилинаётганлиги тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, тадбирда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини тартибга солувчи хорижий давлатларнинг қонунчилиги, халқаро ташкилотларнинг тавсиялари атрофлича ўрганилгани ва эътиборга олингани айтиб ўтилди.

Тадбирда билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида кўриб чиқиладиган бўлди.

Кўришлар сони: 439

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

03.07.2020
Ўзбекистон — Туркия: Парламентлараро ҳамкорлик янада кенгаяди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида...

02.07.2020
“Электрон шифохона” намунавий ахборот тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

2020 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими